UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  4 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

Элдор Сакаев: "Суперлига мақсади учун курашишда давом этамиз" Янгиликлар

Элдор Сакаев: "Суперлига мақсади учун курашишда давом этамиз"

«Динамо»- «Андижон» (1:1) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар мураббийи Элдор Сакаев учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

- Элдор ака, ҳисобни ўйинга мос деса бўладими?

- Тўғри, натижага мос ўйин бўлди. Бугун жанговар кечган баҳсда дуранг адолатли натижа эди. Сабаби, биз ҳам, рақиб ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Мухлислар ҳам бу учрашувдан лаззатланишди деб ўйлайман. “Динамо” пастки ўринда бўлсада, таркиб ва ўйин жиҳатдан анча кучли жамоа. Таркибида Олий Лига ҳавосидан баҳраманд бўлган футболчилар кўп.

- Ўйин борасида қандай фикрдасиз?

- Тенгкурашлар остида бошланган бўлим якунида “Динамо” Илҳом Юнусовнинг маҳорати эвазига ҳисобни очди. Биз эса дастлабки дақиқалардан кўзлаган режамизни амалга ошира олмадик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартирдик. Яна 4 кундан кейин “Динамо”ни уйимизда қабул қиламиз. Тикланиш жараёнини тезроқ ўтказиб, ўйинга шай бўлишимиз керак.

- 1-давра якунланди. Барчаси сизнинг режангиз асосида кечдими?

- Шундай деса ҳам бўлади. Фақат, уйимизда “Шўртан” билан очко йўқотганимиз яхши бўлмади. Ҳозирча 2-ўриндамиз, Суперлига мақсади учун курашишда давом этамиз.

- “Динамо” билан баҳс “Андижон” учун 1-даврадаги энг оғир ўйин бўлдими?

- Фақат Самарқанддаги “Динамо” билан ўйин эмас, қолган баҳслар ҳам осон бўлмади. Самарқандда ажойиб майдонга эга стадион бор, мухлислар ҳам яхши, “Динамо” стадионидаги майдонда чиройли футбол намойиш этиш мумкин. Бугун ҳам ёмғирга қарамай, футболчилар майдонда мириқиб футбол ўйнашди.

- Рақиб жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

- «Динамо»нинг бугунги ўйини ва таркиби билан А гуруҳида сўнгги ўринда эканлиги мен учун ажабланарли. Буни кўпчилик кутмаганди. Ўйлайшимча, ҳали уч давра бор, “Андижон” сингари “Динамо” ҳам Суперлига учун курашишда давом этса керак.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика