UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  1 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  1 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  21 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0

Элдор Сакаев: «Андижон халқини хурсанд қилганимиздан жуда мамнунмиз» Янгиликлар

Элдор Сакаев: «Андижон халқини хурсанд қилганимиздан жуда мамнунмиз»

ПРО-Лиганинг 1-туридан ўрин олган «Андижон» - «Машъал» (2:0) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Элдор Сакаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 - Биз бу ўйинга яхши тайёрлангандик. Учрашувда режаларимизни амалга ошира олдик. Андижонлик мухлисларни эса алоҳида айтишни истардим. Чунки уларнинг олқишлаб туриши бизга катта мадад берди. Футболчиларимиз ҳам бунга яраша майдонда катта иштиёқ билан ўйнадилар. Йигитлар ғалаба учун бор кучлари билан охиригача курашишди. Учрашув учун олдиндан ишлаб чиққан режаларимизни футболчиларимиз муваффақиятли тарзда бажара олишди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шу ўринда ўйинчиларимизга ҳам жонбозлик кўрсатишгани учун раҳмат. Биз бу ғалаба орқали Андижон халқини хурсанд қилганимиздан жуда мамнунмиз. Ҳар доим ишқибозларимизни мана шундай ғалабалар билан хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. 

Албатта, “Машъал” ҳам яхши жамоа. Улар ўтган йили олий лигада 7-ўринни эгаллашган. Рақиб жиддий бўлишига қарамай, шогирдларим бутун эътиборини ғалаба қозонишга қаратишди ва бунинг учун меҳнат қилдилар. Кўрсатмаларимизни тўғри йўналишда бажара олишгани учун ҳам ғалаба қозона олдик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика