UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  3 17:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Таркиблар маълум  8 17:10Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  12 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  4 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0

Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди" Янгиликлар

Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Сурхон" (2:1) ўйинидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бу ўйинга жуда жиддий ва пухта тайёргарлик кўрдик. Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди. Кутилмаганда ўз хатомиз сабаб тезкор гол ўтказиб юбордик. Лекин кейинчалик иккита тўп киритиб ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик ва бунинг учун футболчиларга раҳмат айтаман. Ғалабани эса Ғузор аҳлига бағишлаймиз. Бизни қўллаб турган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтиб қоламиз.

- Ўтказиб юборилган гол ҳақида фикрингиз?

- Футболда ҳамма нарсага тайёр туриш лозим. Биз буни доим йигитларга уқтириб келяпмиз. Биз ҳеч қачон қўлни туширмаймиз ва охиригача курашамиз.

- Иккинчи тайм бошида ҳимояда ўзгариш бўлди. Бу нима билан боғлиқ?

- Рақиб бир ўйинчи кам бўлиб қолгач, фақат ҳужумни ўйладик. Биласиз, Жўрабек Маннонов тезкор футболчи ва ҳужумга жуда яхши қўшилади. Шу боис ҳам уни майдонга туширдик.

- Жавоҳир Ҳасановнинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- Биз ҳамма қатори унга ҳам имконият берамиз. Бугун Аброр Тошқўзиевга имкон бергандик, мана ўзини кўрсатиб гол урди. Бошқа футболчиларда ҳам майдонга тушиш учун албатта имконият бўлади.

- Жамоага ҳужумчи керак деб ҳисоблайсизми? Чунки вазиятлар бўляпти, лекин гол уришга жамоа қийналяпти.

- Ҳар матбуот анжуманида бу ҳақда сўз боряпти. Бизда 2006 йил туғилган футболчи ҳужум чизиғимизда ўйнаяпти. Тўғри айтдингиз, тажрибали ҳужумчи керак. Шунингдек, рақобат бўлиши учун қанотларга ҳам кучли ўйинчилар зарур. Таркибимиз қандай кўриниш олишини вақт кўрсатади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика