UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш" Янгиликлар

Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Пахтакор" (0:0) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Пахтакор" кучли жамоа эканини ҳамма билади. Шу боис уларга қарши ёпиқ футбол намойиш этдик. Тартибли ҳимояландик, ҳужумда эса бироз омадимиз келмади.

- Ўтган тур жамоангиз "Машъал"га мағлуб бўлганди, бугун эса "Пахтакор" билан дуранг қайд этди. Ҳар иккала баҳсда қандай фарқлар кўзга ташланди?

- "Машъал" билан очиқ футбол намойиш этгандик, бугун эса ёпиқ футболни танладик. Кўп учрашувларда ўз хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юборяпмиз. Кўпинча йигитлар бунга тайёр бўлмай қоляпти. Ёпиқ футбол ўйнаш осонроқ, лекин доим ҳам буни танлай олмаймиз.

- Темур Мамасиддиқов алмаштирилгани нима билан боғлиқ?

- Мамасиддиқов бугун яхши ҳаракат қилди, фақат толиқиб қолгани учун ўрнига бошқа ўйинчини туширдик.

- "Жўжани санайдиган" пайт ҳам яқинлашмоқда. "Шўртан"нинг якуний ҳолатини қандай тасаввур қиляпсиз?

- Ҳаммаси Оллоҳдан. Биз нима бўлишини билмаймиз. Шуни айтишим мумкин, ҳали имконият бор экан охиригача курашамиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш. Клубдаги ҳамма шу мақсад йўлида ҳаракат қиляпти.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
19 сен 23:14:58
Shovruq88
Davay Shoʻrtan qolsin!
+2   
19 сен 22:06:38
Muslimaxon Mustafayeva
Худо хохласа Шўртан сўперлигага қолади Бугунги ўйин учун барча катта рахмат Айниқса Шўртан жамоаси йигитларига алохида раҳмат. Бўшашманглар кейинги ўйинларга хам омад.
+1   
20 сен 07:48:08
BXZ BXZ
Жуда яхши химояга ётиб олди Шу́ртан . Бунака жамоалар хам керак Супер лигага чунки лидер жамоаларимиз химояни очишни у́ргансин . Пахтакор химояни очолмади демак Пахтакорда хужумда ранг-баранглик , креативлик йу́к . Мана шунака у́йинларда креатив футболчилар керак чунки улар икки-учта футболчини алдаб у́тиб хавфли холатларни вужудга келтиради ёки гол келтиради .
+1   
20 сен 00:19:55
Rasul M
Onasini emsin Andijon bilan Xorazm xam xavf ostida
+1   
20 сен 00:01:02
Real Madrid bu Qirollik Klubi
Олга Шуртан. Бугун ракибдан очко олганинг купчиликка ёкмади. Шуртаннинг максади суперлигада колиш. Ракибнинг максади нима экан. Чемпионлик деса Насаф бу йил хам деярли чемпион.
   
19 сен 23:09:33
Рома
Шуртан про лигага тушмаса унда кайси клуб тушар экан?Кизик одамлар бора
   
19 сен 22:17:48
nerazzuri
100% тушиб кетишинг аник , бундей максадсиз жамоалар нафиг керак суперлигага.
   
19 сен 22:17:00
mirabzal
олиб коломийсан химоядан бошкасини блмийдиган камандани нима кереги бор супер лигада максад факат 1очко
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика