Элдор Каримов: "Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди"
12 апр 2022 21:44
Янгиликлар
Элдор Каримов: "Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди"
Учрашувдан кейин меҳмонлар сардори Элдор Каримов фикрларига қулоқ тутдик.
"Жуда қийин ўйин бўлди. Суперлиганинг етакчи жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Бош мураббийимиз берган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилган ҳолда ҳаракатландик. Иккинчи таймда майдонга тушган йигитлар ҳам ўйинимизни кучайтиришди ва бу бизга фойда келтирди.
Тўғриси, ўйиндан олдин дуранг ўйнашимизни кутмагандик. Лекин бизда шунчалик яхши вазиятлар бўлдики, якунда ғалаба қозониб кетишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик.
Бу дуранг кейин очколаримиз сони 4 тага етди. Асосий мақсадимиз – кейинги босқичга чиқиш. Навбатдаги баҳсда АГМКга қарши ўйнаймиз. Мана шу ўйинда ижобий натижа учун курашамиз. Мухлисларимиз кейинги босқичга чиқишимизни исташмоқда. Ишонаманки, биз уларнинг ишончини оқлаймиз", – деди Каримов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар