Элбек Тўлқинов: “Ҳамжиҳатлик эвазига ғалаба қозондик”
27 сен 2022 20:15
Янгиликлар
Элбек Тўлқинов: “Ҳамжиҳатлик эвазига ғалаба қозондик”
"B" гуруҳи доирасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб борди. Унда вакилларимиз йирик 8:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан кейин терма жамоамиз футболчиси Элбек Тўлқинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйинни жуда яхши бошладик. Айтайлик, яратилган имкониятларимиздан тўғри ва оқилона фойдаландик. Бу эса ғалабамизга сабаб бўлди. Жамоамиз билан ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилдик ва бу эса бизга муваффақият олиб келди.
Учрашувда Туркманистон ҳам яхши ўйнади. Умуман олганда, яхши жамоа экан. Уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман.
Қувайтда мусобақа учун барча шароитлар яхши яратилиб берилган. Чемпионат баҳслари энди бошланди. Худо хоҳласа, ўйинлар турдан-турга янада қизғин ва курашларга бой кечади”, - дея сўзини якунлади Тўлқинов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар