"Эл-Класико"дан олдин: Пике жамоадоши Ансу Фати ва Винисиусни солиштирди

Omonjon To`xtamirzayev
23 окт 2021, 14:25
Ла Лига 10-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни қабул қилади.

"Ансу ва Винисиус? Улар бироз бошқа типдаги футболчилар", — деди Жерар Пике "Эл Класико"дан олдинги матбуот анжуманида.

"Винисиус тезлиги ва фаоллиги билан ажралиб турса, Ансу эса гол уриш иқтидорига эга".

"Аммо уларнинг бир ўхшаш жиҳати ҳам бор - ҳар иккиси яккама-якка курашларда қандай ҳаракат қилишни яхши билади".

"Вини ва Фати — Ла Лиганинг энг иқтидорли ёш футболчилари ҳисобланади. Агар меҳнат қилишдан тўхтаб қолмасалар, уларни ёрқин келажак кутиб турибди".

Эслатиб ўтамиз, Винисиус чемпионатнинг 8 учрашувида 5 та гол урди ва 2 та ассист қайд этган бўлса, Фати 3 ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru