UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  0 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  51 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  12 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  8 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  73 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  16 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4

ЕЛ. 1/16 финал учун қуръа бугун 17:00да бошланади Янгиликлар

ЕЛ. 1/16 финал учун қуръа бугун 17:00да бошланади

Теглар :  Европа Лигаси
Бугун УЕФА штаб-квартираси Ньонда Европа Лигаси 1/16 финали учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Унда Европа Лигаси гуруҳларидаги 12 ғолиб, иккинчи ўринни эгаллаган 12 клуб ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини учинчи ўринда якунлаган 8 клуб иштирок этади.


Сараланган (12 гуруҳ ғолиблари, ЧЛдан тушиб кетган юқори рейтингдаги 4 клуб)

"Арсенал" (Англия), "Аякс" (Нидерландия)*, "Байер" (Германия), "Брюгге" (Бельгия), "Вильярреал" (Испания), "Динамо", Загреб (Хорватия), "Лестер" (Англия), "Манчестер Юнайтед" (Англия), "Милан" (Италия), "Наполи" (Италия), ПСВ (Нидерландия), "Рейнжерс" (Шотландия), "Рома" (Италия), "Тоттенхэм" (Англия), "Хоффенхайм" (Германия), "Шахтёр" (Украина)*.


Сараланмаган

"Антверпен" (Бельгия), "Бенфика" (Португалия), "Брага" (Португалия), "Вольфсберг" (Австрия), "Гранада" (Испания), "Динамо", Киев (Украина)*, "Зальцбург" (Австрия)*, "Краснодар" (Россия)*, "Лилль" (Франция), "Маккаби", Тель-Авив (Израиль), "Мельде" (Норвегия), "Олимпиакос" (Греция)*, "Реал Сосьедад" (Испания), "Славия" (Чехия), "Црвена Звезда" (Сербия), "Янг Бойз" (Швейцария).


* Чемпионлар Лигаси гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган жамоалар.

Қуръа Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Сараланган жамоалар жавоб ўйинларини уй стадионларида ўтказишади.

Европа Лигасида битта гуруҳда бўлган жамоалар ва битта ассоциация вакиллари бошқа-бошқа жуфтликларда бўлишади.

УЕФА Ижроия қўмитасининг қарорига кўра, Россия ва Украина клублари ҳам жуфтлик бўлишмайди.

1/16 финалнинг дастлабки ўйинлари 18 февралда, жавоб ўйинлари эса 25 февралда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика