UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  25

Эктор Купер "Championat.asia"га: "Sorry" Янгиликлар

Эктор Купер "Championat.asia"га: "Sorry"

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик ўйинида дуранг натижа (0:0) қайд этганидан хабарингиз бор.

Учрашувдан сўнг "Championat.asia" ходимлари терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купердан қисқа интервью олмоқчи бўлдик. Кийиниш хонасидан охирги бўлиб чиққан Купер бироз боши оғриётганини ва саволларимизга меҳмонхонада жавоб беришини айтди. Биз ҳам рози бўлдик ва "Le Grand Amman" сари йўл олдик. Меҳмонхонага терма жамоамиздан олдин етиб бордик. Тахминан ярим соатлардан сўнг меҳмонхона ресторанига кириб кетган мураббийнинг олдига бордик ва саволларимизни бермоқчи бўлдик. Эктор Купер эса бизга қараб - "Sorry", деб ресторандан чиқиб кетди. У бошқа бирорта сўз айтмади. Мураббийнинг биргина шу сўзи нимани англатишини ўзингиз англаб тургандирсиз...

Рейтинг: -159   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика