UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  0 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  21 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  9 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи машғулотни ўтказди Янгиликлар

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи машғулотни ўтказди

Аввал хабар берилганидек, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан Тошкентда йиғин бошлади.

Йиғинга жалб қилинган футболчилар пойтахтимиздаги "Жар" стадионида биринчи машғулотни ўтказишди. Даставвал, Купер футболчилар билан бирма-бир танишиб чиқди. Кейин машғулотларга старт берилди.

Машғулот давомида Эктор Куперга унинг ёрдамчилари Хосе Карлос Фантагуцци, Антонио Сариоглу ва Маҳмуд Фаёз Муҳаммад ёрдам беришди.

Аввалига футболчилар енгил чигалёзди машқларини олиб боришди. Кейин футболчилар позицияларига кўра гуруҳларга бўлинишди. Ҳар бир гуруҳ билан алоҳида машқ ўтказилди.

Дарвозабонлар билан "Насаф"дан чақирилган мураббий Денис Иванков ишлади. Кейин футболчилар майдоннинг ярмида иккига бўлинган ҳолда футбол ўйнашди. Машғулотдан кейин футболчилар муз тўлдирилган бассейнга тушиб, тикланиш машқларини давом эттиришди.

Машғулотлар қувноқ кайфиятда ўтганини, футболчилар янги мураббий кўз ўнгида астойидил меҳнат қилишганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Рейтинг: +96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика