UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Англия Кубоги. "Челси" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  3 22:59Павел Недвед: "Роналдунинг келиши жамоамизга характер қўшди"  12 22:40Спортчилар ижтимоий тармоқларда  9 22:36АГМК "Шаҳзода Файсал бин Фаҳад"да машғулот ўтказди  5 22:35"Ал Насср" - АГМК. Жамоалар эртага қандай рангли формада ўйнашади?   13 22:34Арслонмурод Амонов: "Олдимда бир неча жамоалардан таклифлар бор эди"  2 22:28Тарихга назар, 2011 йил. "Арсенал" - "Барселона" 2:1. Улар ҳозир қаерда?  20 21:57Иккинчи сариқ бекор қилинди ва ўрнига тўғридан-тўғри қизил берилди   7 21:40"Ливерпуль" етакчиси "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  16 21:25Ибра ўзини винога ўхшатди  14 20:580:20 ҳисобида мағлубият ҳамда майдонда ўсмирлар ва клуб ишчилари ўйнагани учун С Серия жамоаси 35 минг жаримага тортилди  7 20:46Моуриньо: "Умид қиламанки, янада кучлироқ бўламан"  8 20:44"Uzbek Tigers" янги мавсумда иштирок этадими?  5 20:28Испания чемпионатини ўтказиш кунларида ўзгаришлар бўлиши мумкин  0 20:24"Ал Наср" - "Пахтакор". Ўйинолди машғулотдан галерея  20

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи машғулотни ўтказди Янгиликлар

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи машғулотни ўтказди

Аввал хабар берилганидек, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан Тошкентда йиғин бошлади.

Йиғинга жалб қилинган футболчилар пойтахтимиздаги "Жар" стадионида биринчи машғулотни ўтказишди. Даставвал, Купер футболчилар билан бирма-бир танишиб чиқди. Кейин машғулотларга старт берилди.

Машғулот давомида Эктор Куперга унинг ёрдамчилари Хосе Карлос Фантагуцци, Антонио Сариоглу ва Маҳмуд Фаёз Муҳаммад ёрдам беришди.

Аввалига футболчилар енгил чигалёзди машқларини олиб боришди. Кейин футболчилар позицияларига кўра гуруҳларга бўлинишди. Ҳар бир гуруҳ билан алоҳида машқ ўтказилди.

Дарвозабонлар билан "Насаф"дан чақирилган мураббий Денис Иванков ишлади. Кейин футболчилар майдоннинг ярмида иккига бўлинган ҳолда футбол ўйнашди. Машғулотдан кейин футболчилар муз тўлдирилган бассейнга тушиб, тикланиш машқларини давом эттиришди.

Машғулотлар қувноқ кайфиятда ўтганини, футболчилар янги мураббий кўз ўнгида астойидил меҳнат қилишганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Рейтинг: +96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг