UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  1 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  0 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  3 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  44 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  2

Эксперт таҳлили: Саудия Арабистони Янгиликлар

Эксперт таҳлили: Саудия Арабистони

Бугун 20:00да Россия - Саудия Арабистони ўйини билан навбатдаги жаҳон чемпионатига старт берилади.

12 йиллик танаффусдан кейин яна жаҳон чемпионатига чиққан Саудия Арабистони ўз тарихида бешинчи бор мундиалда иштирок этади. Аввалги тўртта иштирок орасида энг муваффақиятлиси 1994 йилги ЖЧ бўлганди. Ўшанда саудияликлар тарихда биринчи бор ва ҳозиргача ягона бўлиб турган натижа гуруҳдан чиққан эдилар.

Одатга кўра ОФК веб-сайти журналистлардан бирига мурожаат этиб Саудия Арабистони ҳақидаги баъзи маълумотларга эга бўлди. Атеф Наҳасс, саудиялик фубол журналисти - 1982, 1986, 1990 йиллардаги мундиални кўрган. 1994-2006 йиллар орасида Саудия термаси қатнашган ҳар тўрттала жаҳон чемпионатига ташриф буюрган.

- Саудия Арабистонини навбатдаги жаҳон чемпионатида нима кутмоқда?
- Шахсан мен кўп нарса кутаётганим йўқ. Чунки бизни жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий Берт ван Марвейк кетиб қолди. Ҳозирги мураббий нималарга қодирлигини эса билмаймиз.

- Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун нима қилиш керак?
- Аввало жамоавий руҳ кучли бўлиш керак. Тўп тепишни ҳамма билади, лекин кучли руҳият ҳаммада ҳам йўқ. Ўйинлар пайтида бутун Саудия Арабистони терма жамоани қўллаб туради. Футболчилар шуни ҳис қилишлари зарур.

- Қайси футболчи ҳамманинг диққат-марказида бўлади?
- Агар жароҳати бўлмаганида Наваф Ал Обидни айтган бўлардим. У саралаш босқичини жуда яхши ўтказди. Фаҳад Ал Муваллад ўзини кўрсатиши мумкин, лекин менинг тахминимча энг яхши футболчи бу Салим Ал Довсари бўлади.

- Қайси жаҳон чемпионати кўпроқ ёдингизда қолган?
- Албатта, 1994 йилги мундиал. Чунки бу биз учун илк жаҳон чемпионати бўлганди ва дастлабки уринишдаёқ гуруҳдан чиққанмиз.

- Ўтмишда ўйнаганлардан ким ҳозирги жамоага мос тушган бўларди деб ўйлайсиз?
- Шубҳасиз, Сайид Овайран. У буюк футболчи бўлган.

- Сизнингча, терма жамоанинг асосий таркиби қандай кўринишда бўлади?
- Хўш, дарвозада Ёсир Ал Мусайлим. Ҳимоя: Ёсир Ал Шаҳрани, Осама Хавсави, Омар Хавсави, Мансур Ал Харби. Ярим ҳимоя: Салим Ал Довсари, Абдуллоҳ Отайф, Салман Ал Фараж, Тайсир Ал Жассим, Яҳё Ал Шеҳри. Ҳужум: Фаҳад Ал Муваллад.

- Гуруҳ ўйинларида тахминингиз?
- Аслида башоратчи эмасман. Шунга қарамай тахмин қилиб кўраман. Россия билан 2:2, Уругвайга ютқазамиз 1:3, Мисрни эса ютамиз 2:1.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика