UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6

Егор Кримец: “Меҳнатимиз эвазига чемпион бўлдик” Янгиликлар

Егор Кримец: “Меҳнатимиз эвазига чемпион бўлдик”

“Пахтакор” ҳимоячиси Егор Кримец клуб тизимидан етишиб чиққан футболчилардан биридир.
У жамоа академиясида таҳсил олган. Клуб анъаналари ва ғолиблик руҳияти билан яхши таниш. Егор ёш бўлишига қарамай, иккинчи марта Ўзбекистон чемпиони деган  шарафли унвонни қўлга киритди. Жамоанинг чемпионликкача босиб ўтган йўли ва бошқа ҳолатлар ҳақида у саволларимизга жавоб берди.

- “Пахтакор” учун мавсум муваффақиятли ўтди деб айтиш мумкин. Асосан ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратиб, ўнинчи бор олтин медалларга эга чиқди. Мавсумга қандай баҳо берган бўлардинг?
- Чемпионат арафасида олдимизга мавсумни соврин билан якунлаш ҳақида вазифа қўйгандик. “Пахтакор” ёш таркибга эга бўлиши мумкин, лекин мухлислар жамоадан ҳамиша юқори натижаларни кутишади. Ўтган мавсумда жамоа олий лигада совринли поғоналардан четда қолганди. Шу сабабли дастлабки турларданоқ майдонда бор кучимизни ишга солган ҳолда мухлисларимизни ғалабалар билан хурсанд этишга уриндик. Бу ҳаракатларимиз 24 учрашувдан кейин бизга чемпионлик унвонини келтирди. Бундан барчамиз хурсандмиз. Чунки олий лигада тенгсиз бўлиш учун жамоа катта ҳажмдаги ишни бажарди. Ўтган йилдан бошланган йиғиндан то ҳозирги кунгача мақсадимиз чиройли футбол кўрсатган ҳолда ғалабага эришиш эди. Фақат чемпион бўлганимиздан сўнг бир оз тинчландик. Лекин олдимизда янада юқори мақсадлар бор ва улар сари интилишда давом этамиз. Мавсум давомида бир жамоа бўлиб бирлаша олганимиз, бир мақсад йўлида тер тўкканимиз ва бир оилага айлана олганимиз бизга қўл келди.

- Энг қийин ўйин сифатида қайси баҳсни таъкидлаган бўлардинг?
- Наманганда “Навбаҳор” билан ўтган учрашувни. Ўша куни мезбонлар сўнгги дақиқаларга қадар майдонда кескин курашга киришишди. Биз эса вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Яхшиямки, охирги дақиқаларда мезбонлар хатога йўл қўйишди ва бундан унумли фойдаландик. Ўша учрашувда руҳий тарафдан катта фойда олдик.

- Бу йил жамоада қандай ўзгаришларга дуч келдинг?
- Учрашувларга тайёргарлик жараёнида ва машғулотларда янада яхшироқ ишлай бошладик. Ҳар бир рақибнинг бир неча ўйинларини кўриб чиқиб, унинг кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик. Машғулотларда шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бу қандай фойда келтирганини кўриб турибмиз. Чемпионликка мағлубиятсиз эришганимиз ҳам буни исботлайди. Таркибда академия тарбияланувчилари ва анчадан буён жамоада ўйнаб келаётган футболчилар йиғилгани сабабли ўзаро тушуниш ва жамоадаги ҳолат борасида умуман муаммо йўқ. Бу жиҳатлар ҳам бизга катта фойда келтирди.

- Кейинги мавсумда “Пахтакор” ОЧЛни гуруҳ босқичидан бошлаши кутилмоқда. Жамоа айни пайтдаги ҳолати билан Осиёнинг клублар учун биринчи рақамли турнирида ижобий натижа қайд эта олади деб ўйлайсанми?
- Жамоада барча шуни ният қилмоқда. Келаси йил чемпионат ва кубок ўйинларидан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам яхши иштирок этишни хоҳлаймиз. Бизда бу мусобақада ўйнаш тажрибаси бор. 2 йил олдинги тажриба бу сафар бизга ёрдам беради деб ўйлайман. 2013 йил айнан тажриба етишмаслиги ва ҳали ўйин савиямиз ҳозиргидек бўлмагани сабабли гуруҳда қолиб кетгандик. Кейинги йил ишқибозларни халқаро майдондаги ишончли ўйин билан ҳам хурсанд этишни истаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика