UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  1 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  1 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  9 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0

Эдгар Гесс: "Қўқонда очко олганимиздан хурсандмиз" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Қўқонда очко олганимиздан хурсандмиз"

"Қўқон-1912" - "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Эдгар Гесс қатнашди.
"Менимча ўйин қизиқарли кечди. Қўқон анчагина кучли, тартибли жамоа. Жамоавий ўйин яхши чиқди. Бутун 90 дақиқа давомида томошабинлар ҳаяжонда ўтиришди", - дейди Эдгар Гесс.

"Ҳар бир ўйиндан олдин рақибнинг ўйинларини кўриб чиқамиз. Бизда махсус ишчи гуруҳ бор. Рақиблар ҳақида маълумот тўплаймиз. Ҳозир бизнинг жамоамиз янги тузилмоқда. Таркибимизда янги ва ёш футболчилар кўпчиликни ташкил қилади".

"Қўқон-1912" жамоасининг кучли томони қанот ярим ҳимоячиларида. Улар жамоанинг ҳужумларида катта роль ўйнайди.

Натижадан қониқдим. Бугун мавсумдаги илк очкони қўлга киритдик. "Андижон" сафардаги тўртинчи баҳсни сафарда ўтказди. Бу жуда қийин. Қўқонда очко олганимиздан хурсандмиз. Бу ерда кўпчлик жамоалар очко ололмайди деб ўйлайман.

"Қўқон-1912" жамоаси таркибида Сардор Эминов ва Носир Отақўзиев каби футболчилар ажралиб туришди. Ўз жамоамда эса якка ҳужумчи сифатида ҳаракат қилган Абдумалик Абдуллаевнинг ўйини ёқди. Лекин бутун жамоа бир куч бўлиб ўйнади.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика