UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Роналдунинг «Ал Насср» билан янги келишувига кўра ҳафтасига қанча маош олиши маълум  0 10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  1 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  2 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  11 08:45«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 08:05«Ланс» Ҳусановнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 07:31«Ювентус» ПСЖ футболчиси билан шартнома тузди  2 07:00АПЛ. "Манчестер Сити" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" эса охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  25 06:50АПЛ. "Ливерпуль" "Ноттингем"га қарши ўйинда очко йўқотди  5 06:40"Ювентус" "Аталанта"га қарши ўйинда А Сериядаги 13-дурангини қайд этди  3 01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  14 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  4 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  4 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  2

Эдгар Гесс: “Навоийда футболни жуда қадрлашади ва севишади” Янгиликлар

Эдгар Гесс: “Навоийда футболни жуда қадрлашади ва севишади”

“Қизилқум” — “Бухоро” учрашуви ниҳоясига етгач, матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Эдгар ГЕСС иштирок этди.
— Мухлислар шиддатли ва курашларга бой футбол гувоҳи бўлди, десам хато қилмайман, — деди Эдгар Яковлевич. — Биринчи бўлимда футболчиларимиз нафақат кучли рақибга, балки шамолга қарши ҳам тўп суришди. “Қизилқум” анча шаклланган, тажрибали ўйинчиларга эга жамоа. Шу боис, биз асосий эътиборни ҳимояни мустаҳкам ушлаган ҳолда қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйнадик. Менимча, натижа ёмон бўлмади. Шогирдларим кўрсатмаларимни бехато бажаришга ҳаракат қилганидан хурсандман.
Жамоада кўпроқ маҳаллий ёш ўйинчиларга имконият беришга аҳамият беряпмиз. Таркибда рақобатнинг борлиги “Бухоро”нинг турдан турга ўйини очилиб боришига ҳисса қўшяпти. Шу боис, бугун Суҳроб Неъматовни захирадан майдонга туширдим. Баҳриддин Ваҳобовнинг жиддий жароҳатдан сўнг, тезроқ соғайиб сафга қўшилгани ҳам айни муддао бўлди. У бугун зиммасига юклатилган вазифани уддалади.
Навоийда илгари ишлаганман. Узоқ танаффусдан кейин бу гўзал шаҳарга яна ташриф буюрдим. Танишларим ва дўстларим жуда кўп бу ерда. Шаҳардаги ўзгаришларни кўриб очиғи, мамнун бўлдим. Айниқса, чиройли ва кўркам стадион, унда футболчиларга яратилган шарт-шароитларни кўриб завқландим. Навоийда футболни жуда қадрлашади ва севишади. Бундай шароитда ишлашни ҳар бир мутахассис фақат орзу қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика