UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  12 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

ЕЧЛ. Мадридда бўлиб ўтган финаолди финалнинг илк учрашувида жанговар дуранг қайд этилди Янгиликлар

ЕЧЛ. Мадридда бўлиб ўтган финаолди финалнинг илк учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

ЕЧЛнинг дастлабки ярим финали илк учрашуви якунланди.

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Манчестер Сити" 1:1

Голлар: Винисиус Жуниор (Эдуардо Камавинга) 36', Кевин Де Брёйне (Илкай Гюндоган) 67'

"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 2. Даниэль Карвахаль, 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба, 12. Эдуардо Камавинга, 15. Федерико Вальверде, 8. Тони Кроос (18. Орельен Тчуамени 84'), 10. Лука Модрич (6. Начо Фернандес 87'), 21. Родриго (11. Марко Асенсио 81'), 9. Карим Бензема, 20. Винисиус Жуниор.

Захира: 13. Андрей Лунин, 5. Хесус Вальехо, 7. Эден Азар, 16. Альваро Одриосола, 17. Лукас Васкес, 19. Дани Себальос, 24. Мариано Диас, 26. Луис Лопес.

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 2. Кайл Уокер, 3. Рубен Диаш, 25. Мануэль Аканджи, 5. Жон Стоунз, 16. Родриго Эрнандес, 20. Бернарду Силва, 17. Кевин Де Брюйне, 8. Илкай Гюндоган, 10. Жек Грилиш, 9. Эрлинг Холанд.

Захира: 18. Штефан Ортега, 33. Скотт Карсон, 4. Калвин Филлипс, 14. Эмерик Ляпорт, 19. Хулиан Альварес, 21. Серхио Гомес, 26. Рияд Марез, 47. Фил Фоден, 80. Кол Палмер, 82. Рико Левис.

Огоҳлантиришлар: Тони Кроос 45+2', Карло Анчелотти 68', Илкай Гюндоган 71', Эдуардо Камавинга 79', Бернарду Силва 86'

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 36'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Semi Finals-тур

10/05/2023, 01:00

1
:
1
Тугади

Манчестер Сити

Кевин Де Брёйне - 67'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 63485 томошабин

Бош ҳакам: Artur Dias

45'
90'
36'  Винисиус Жуниор
36'  Эдуардо Камавинга
45'  Тони Кроос
68'  Карло Анчелотти
79'  Эдуардо Камавинга
81'  Родриго (Марко Асенсио)
84'  Тони Кроос (Орельен Тчуамени)
87'  Лука Модрич (Начо Фернандес)
67'  Кевин Де Брёйне
67'  Илкай Гюндоган
71'  Илкай Гюндоган
86'  Бернарду Силва


90+3. Ўйин якунланди!

90+1. "Реал" босимни оширмоқда, меҳмонлар тўлиқ ҳимояланмоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Тчуаменининг даҳшатли зарбасини Эдерсон аранг қайтариб қолди!!!

81. Учрашувдаги дастлабки дақиқа ўйиннинг асосий вақти якунланишига 9 дақиқа қолганда амалга оширилди. 

78. Крооснинг Бенземага узатган ажойиб пасини Карим боши билан дарвозага йўллади, Эдерсондан ажойиб сейв!

75. Ўйиннинг тўртдан уч қисми ўтиб бўлди, икки жамоа ҳалигача таркибда бирорта ўзгариш қилгани йўқ.

71. Мадрид гол ўтказиб юборгандан сўнг фаолликни янада оширди. Буёғига энди барчаси қайтадан бошланади дейиш мумкин.

Кевиннинг жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб тепган тўпи дарвоза тўридан жой олди! 

67. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Де Брюйнедан ажойиб гол!

65. "Реал" марказни "бетонлаб" қўйган. "Шаҳарликлар"нинг ҳеч бир ҳужумлари марказдан ўтмаяпти.

60. Вальверденинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

59. "Реал" кетма-кет ҳужумларни амалга оширмоқда, бироқ улардан наф чиқмаяпти. 

55. Ҳоланднинг зарбаси йўлига "Реал" ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

52. Де Брюйненинг ажойиб зарбасини Куртуа қайтариб юборди!

50. Бензема жарима майдончаси ичида чап оёқда дарвоза томон зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.

48. Мадрид бўлимни жуда фаоллик билан бошлади. Чамаси, танаффусда Анчелотти шогирдларини қаттиқ койиган кўринади. Қизиқ, кузатамиз...

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Гюндоганнинг ажойиб узатмасини дарвозага йўлайдиган футболчи топилмади...

39. "Реал" голдан сўнг янада фаоллашди.

Камавингга олдинга юриш қилиб тўпни Винисиусга узатди, бразилиялик футболчининг ажойиб зарбаси голга айланди!

36. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Винисиусдан супер гол!!!

34. Ҳужумлар уюштириш навбати "Реал"да энди. Бир қатор ҳужумлар хавфли тус олмаяпти, бироқ мухлисларни жумбушга солиб турибди. 

25. Винисиус олдинга юриш қилиб, тўпни марказга узатди, бироқ бу вазиятда манчестерлик ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

18. Родригонинг ажойиб пасидан сўнг Бензема олдинга ўтиб кетди, Эдерсон тўпга ўз вақтида чиқиб, ушлаб олди.

16. Грилишнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Ҳоланд дарвозага йўллади, тўпни Куртуа ушлаб олди.

16. Баҳснинг ўтган 15 дақиқасида "Ман Сити" фаоллигини кўрдик. Қизиқ, "Реал" ўз майдонида меҳмонлар устунлик қилишига йўл қўймоқда.

15. Эндиги зарба Ҳоланддан бўлди, Куртуа ўз ўрнида!

14. Родрининг зарбасини Куртуа қайтариб юборди.

8. Дастлабки зарба де Брюйнедан бўлди, тўпни Куртуа қайтарди.

6. Ҳоланд ўз ишини бошлаб юборди. Тўпни эгаллаб олиб, Мадрид жарима майдончасига ёриб киришга уринди, тўпни Кроос олиб қўйди.

4. Ўйиннинг дастлабки дақиқалари ажойиб бошланди. Майдон шунчаки "ёнмоқда"!

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика