UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дастлабки ўйинда сафарда "Гранада"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди Янгиликлар

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дастлабки ўйинда сафарда "Гранада"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди

Айни дамда Европа лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган "Гранада" - "Манчестер Юнайтед" баҳси бўлиб ўтмоқда.

Гранада Испания – Манчестер Юнайтед Англия 0:2

Голлар: Рэшфорд (31, 0:1), Фернандеш (90-пен, 0:2).

Гранада – Руй Силва, Вальехо, Нева (Фулькье, 74), Дуарте (Херман Санчес, 54), Диас, Монторо, Пуэртас, Гоналон, Эррера, Кенеди (Мачис, 75), Сольдадо.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Шоу (Теллес, 46), Уан-Биссака, Линделеф, Погба (Матич, 74), Бруну Фернандеш, Мактомини, Жеймс, Гринвуд, Рэшфорд (Кавани, 66).

Огоҳлантириш: Погба (8), Мактомини (40), Шоу (42), Дуарте (51), Магуайр (72).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" дастлабки ўйинда сезиларли устунликка эришди!

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бруну ўзи ишлаган пенальтини голга айлантирди!

ВАРдагилар ҳам ушбу вазиятда пенальти борлигини тасдиқлади. Тўп олдида жабрланувчи.

89. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Бруну Фернандешни уриб йиқитишди. Бош ҳакам иккиланмасдан тезда хуштагини чалиб, 11 метрликка ишора қилди.

87. "Гранада"нинг босими ортда қолиб, "Юнайтед" яна тежамкор услубига ўтиб олди.

83. ЗАРБААААААА!!! Бруну бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Руй Силва зарбани қайтарди!

81. Дарвин Мачиснинг зарбаси Мактоминига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

77. Ийе... Теллеснинг ажойиб тўп узатишидан кейин Кавани чиройли вазиятга эга бўлганди. Гол уриши мумкин эди у. Аммо тўпга оёғини чўзмади.

73. Жеймс чап қанотдан дарвоза ёнидаги Кавани томон тўпни узатганди. Кучли узатмага Эди етиб кела олмади.

67. Кенедининг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

61. "Гранада" бурчак зарбасига эга бўлганди. Узатма кучли чиққани учун тўп қарама-қарши томонга чиқиб кетди. 

58. ЗАРБААААА!! Магуайрнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

53. "Юнайтед"да жарима зарбаси юзага келганди. Аммо Сольдадо хавфни бартараф қилди.

50. "Гранада" кетма-кет икки бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Дастлабки бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБАААА!! Чиройли вазият. Бурчакдан узатилган тўпни Кенеди МЮ дарвозаси томон тўхтатмай тепди. Чиройли зарбани де Хеа ушлаб олди. 

41. ЗАРБАААААА!!! Ким зарба берганини кўрмай қолдим-ку, лекин Де Хеанинг дарвозаси устуни нишонга олинганини кўрдим. Давид ушбу вазиятни назоратдан чиқариб юборганди.

38. Эрреранинг қанотдан МЮ жарима майдончаси ичига оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан аутга чиқиб кетди.

36. Умуман олганда ўйин темпи ёмон эмас.

Бугунги ўйин вақтида майдонга кийимсиз мухлис майдонга тушиб кетибди) Расмларини афсуски қўя олмаймиз)

31. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!! РЭШФОРРРРРДДДДДД!!!! Линдельофнинг супер тўп узатишидан кейин Маркус тўпни чиройли тўхтатиб, иккинчи уринишда дарвозани ишғол қилди!!

27. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.

25. "Юнайтед" тезкор ҳужумга ўтиб кетаётганида "Гранада" футболчиси жароҳат олгани учун Фернандеш тўпни аутга чиқариб юборди.

21. "Гранада" тезкор ҳужум уюштирганди. Гоналоннинг қанотдан марказга оширган тўпини Линдельоф қайтариб юборди.

19. Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

18. Энди "Юнайтед"да стандарт вазият.

13. Манкунианликлар рақиб жарима майдончаси ёнида штурмни бошлади.

8. "Гранада" футболчиси Кенеди МЮ жарима майдончаси ёнида йиқитилди ва жарима зарбаси белгиланди.

5. "Юнайтед"да қарши ҳужум. Мактоминининг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Нуэво Лос Карменес" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда "Гранада" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари баҳслашади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика