UZ

Сўнгги янгиликлар

08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  0 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  7 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  1 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  6 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  7 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  43 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1

EЧЛ финали қаҳрамони ҳақида 15 та факт. Танишинг, Дезире Дуэ (мутолаа учун) Янгиликлар

EЧЛ финали қаҳрамони ҳақида 15 та факт. Танишинг, Дезире Дуэ (мутолаа учун)

Теглар :  ПСЖДезире Дуэ
Дезире Дуэ - ниҳоят Чемпионлар Лигасини забт этган ПСЖнинг асосий қаҳрамонларидан бири.

19 ёшли вингер Брэдли Барколяни асосий таркибдан сиқиб чиқарди ва "Интер"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади. Дуэ ишонч учун дарҳол мураббий Луис Энрикега миннатдорчилик билдирди: 12-дақиқада Ашраф Ҳакимига моҳирлик билан голли узатмани амалга оширди.

Саккиз дақиқадан сўнг эса ўзи гол урди ва Килиан Мбаппе услубида нишонлади.

Стоп. Бу ҳали ҳаммаси эмас: 63-дақиқада ПСЖ ҳужумга ўтди, Витинья чиройли юришдан сўнг Дезирени голли вазиятга чиқарди - у зарба берди. 3:0!

Дуэ футболкасини ечди, сариқ олди, лекин нима фарқи бор? Фақат Энрике асабийлашди - бундай муҳим голдан кейиноқ уни алмаштирди.

Дезире Дуэ - финал қаҳрамони. Уч йил олдин у ҳақда ҳеч ким эшитмаган эди.

Парижга узоқ кутилган совринни олиб келган ёш истеъдод ҳақида яна 15 та факт.




1. Дезире Анжерда туғилган. Унинг онаси Франциядан, отаси Кот-д'Ивуардан, у ўғлига камтарлик ва сабр-тоқатни ўргатди. Дуэ ҳар доим Франция терма жамоасида ўйнашни орзу қилган, чунки у ўша ерда ўсган.

2. Дуэ - спортчилар оиласидан: акаси Гела ҳам Дезире каби "Ренн" академиясидан чиққан, "Страсбур"да ўйнайди, чап қанот ҳимоячиси. Амакиваччаси Янн Гбоо "Тулуза"да ўйнайди, у ҳам профессионал фаолиятини "Ренн"да бошлаган. Нумандьез Дуэ амакиси Кот-д'Ивуарда футбол ҳаками. Марк-Оливье Дуэнинг амакиваччаси "Понферрадина" (Испаниянинг учинчи лигаси) жамоасида ўйнайди.

3. Дезиранинг отаси - собиқ боксчи. Дезире ундан кўникмаларни ўрганди: 17 ёшида у бемалол катталар даражасида "корпус" қўя оларди. Кучли тана майдонда жисмоний курашда ёрдам беради. У таранли дриблингга қодир - ғалаба қозониш эмас, балки рақибларни ёриб ўтиш.




4. Акаси Гелани алоҳида таъкидлаш жоиз: "У менга эгизак акамдек. Биз доим бир-биримизни эгизаклар деб ўйлардик, - деди Дезире. - Бу муҳим боғлиқлик, биз бир-биримизга кўп нарсаларни гапирамиз. Йўқ, биз бир-биримизга ҳамма нарсани айтамиз. У менга ҳар куни ёрдам беради, тўғриси. Унинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим.

5. Дезиренинг аниқ кумирлари бор: "Неймар ва Лионел Мессига ҳавас қиларди. Улар карьерасининг чўққисида эди ва мен ўсмир бўлганимда майдонда "ёндиришарди". Улардан илҳом олардим. Улар мени орзу қилишга мажбур қилишарди."

6. Дуэ "Ренн" академиясига беш ёшида боргн, ўн ёшдан кейин эса ўринбосарлар жамоасидан ўрин олган. Истеъдодларни шакллантираётган французлар учун ўсмир Дезиренинг ўйини кашфиёт бўлди: "Улар мени ижодкор ўйинчи деб айтишди. Мен тез-тез тўпни ушлаб турардим ва мени уришардилар. Ҳозир тушундимки, мураббий мени хафа қилмоқчи эмасди. Менга ҳар доим тўғри маслаҳатлар беришарди."




7. Лекин Дезиренинг ишлари доим ҳам яхши кетмасди. 11 ёшида академияни тарк этишни ўйлаган, чунки мураббий ундан ҳимояга эътибор қаратишни сўраган. "У футбол ўйнашни хоҳламасди," - деди отаси бир ярим йил олдин. Яхшиямки, йигитни кўндиришди.

8. Дуэ 17 ёшида "Ренн"нинг асосий жамоасига қўшилди. 2022 йилнинг ёзида мураббий Бруно Женезио йигитни "Лорьян"га қарши ўйинда майдонга туширди ва учта ўйиндан сўнг Дезире катталар футболидаги илк голини урди - "Брест" дарвозаси ишғол қилинди.

9. Дуэнинг парвози 2022 йил октябрь ойида давом этди: 17 ёш, 4 ой ва 3 кунлигида у еврокубоклардаги илк голини Киевнинг "Динамо" клубига қарши ўйинда урди ва Европа клублари турнирлари тарихида гол урган энг ёш французга айланди.

10. Дуэнинг истеъдодини биринчи бўлиб Женезио тан олган бўлса-да, баъзан улар баҳслашардилар. Мураббий вингерни "вазиятни ҳаддан ташқари мураккаблаштиргани" учун койиди. 2023 йил апрель ойида эса Бруно "Лион" билан ўйинда ҳатто 17-дақиқада алмаштирилди. Ва кескин гапирди: "Дезире жамоага ёрдам бериши керак. Фақат финтлар ҳақида ўйламаслик керак."

11. Дезире дарҳол улғайди: кейинги мавсумда у кўп ўйнади, тез орада Женезо ўрнига Жюльен Стефан тайинланди. Янги мураббий Дуэга янада кўпроқ ишонди.

12. Дуэ "Ренн"да шунчалик порладики, 2024 йилнинг ёзида унинг учун "Бавария" ва ПСЖ кураш олиб борди. Венсан Компани Дезирега қўнғироқ қилган, мюнхенликларнинг бошқа ходимлари эса унинг оиласи билан алоқада бўлган. Миш-мишлар бир неча ҳафта давомида ҳар куни янгиланиб турди. Дуэ ўша пайтда Олимпиадада Франция терма жамоаси сафида ўйнаган ва фақат финалда мағлуб бўлганидан кейингина қарор қабул қилган - ПСЖ.




13. Айнан Дезире ҳал қиларди. "Ренн" икки клубнинг якуний суммаларига рози бўлди ва иккинчи ўринга тушиб қолди. Дуэнинг сўзларига кўра, у ёш бўлишига қарамай, доимий равишда ПСЖда ўйнайдиган франциялик Уоррен Заир-Эмери ва Бредли Барколядан ҳайратда қолган. Танлов тўғри бўлиб чиқди.

14. Дуэнинг 14-рақамни олганлиги бежиз эмас - Блез Матюиди шарафига: "Фидойилик борасида унга тенглашардим. Менинг кумирларимдан бири." Дуэ захирадан тушишни бошлади ва тез орада Энрикега ёқиб қолди ва Барколяни асосий таркибадн чиқариб юборди. Унинг айтишича, ўз ривожланишидан ҳайратда ва шокда.

15. Бу мавсумда Дуэ ПСЖ сафида барча мусобақаларда 15+16 кўрсаткич қайд этди - Чемпионлар Лигаси финалида эса иккита гол урди. У 19 ёш, 11 ой ва 28 кунлигида Европа чемпионлар лигаси финалида гол урди - Европанинг асосий клублар турнирининг ҳал қилувчи ўйинида гол муаллифлари орасида фақат Карлос Алберто ("Порту") ва Патрик Клюйверт ("Аякс") ёшроқ.




Бонус: Дезиренинг исми французчадан сўзма-сўз таржима қилинганда "истак," Дуэнинг фамилияси эса "истеъдодли" деган маънони англатади.

Бундай исм фамилия билан қандай қилиб порламаслик мумкин?

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика