UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  0 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  6 10:40Саудия жамаолари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  5 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  2 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  12 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  15 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0

ЕЧЛ. "Бавария" ПСЖни турнирдан чиқариб юборди, Месси Париж клуби билан 1/8 финалдан ўта олмаяпти Янгиликлар

ЕЧЛ. "Бавария" ПСЖни турнирдан чиқариб юборди, Месси Париж клуби билан 1/8 финалдан ўта олмаяпти

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган жавоб учрашуви матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Бавария" – ПСЖ 2:0

Дастлабки учрашув: 1:0

9 март, 01.00, «Альянц-Арена»

Гол: Шупо-Мотинг (61, 1:0), Гнабри (90, 2:0).

Бавария – Зоммер, Станишич, Упамекано, де Лигт, Мане, Горетцка, Киммих, Дэвис, Шупо-Мотинг (Сане, 68), Мюллер, Коман, Мусиала.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Рамос, Данилу Перейра, Маркиньос (Мукиеле, 36; Битшиабу, 46), Бернат, Мендеш, Верратти, Фабиан Руис (Заир-Эмери, 76), Витинья, Экитик, Месси, Мбаппе.

Бавария

Эрик Шупо-Мотинг - 61', Серж Гнабри - 89'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

09/03/2023, 01:00

0
:
2
Тугади

ПСЖ

Стадион: Allianz Arena, 75000 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
61'  Эрик Шупо-Мотинг
61'  Леон Горецка
68'  Эрик Шупо-Мотинг (Лерой Сане)
82'  Джамал Мусиала (Садио Мане)
86'  Кингсли Коман (Серж Гнабри)
86'  Томас Мюллер (Жуан Канселу)
89'  Серж Гнабри
89'  Жуан Канселу
36'  Маркиньос (Норди Мукиеле)
46'  Норди Мукиеле (Эль Чадай Битшиабу)
76'  Фабиан Руис (Уоррен Заир-Эмери)
81'  Витинья (Уго Экитике)
81'  Нуну Мендеш (Хуан Бернат)
90'  Ашраф Хакими

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Бавария" яна ПСЖни турнирдан чиқариб юборди. Умуман олганда оддий ҳолат)

90+4. Маненинг голи ҳисобланмади. Шармандали ҳисобдан ҳакамлар қутқаришмоқда.

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Бўлди тугади, Гнабри барчасига нуқта қўйди.

86. ПСЖ босим уюштирмоқда. Вазиятлар бўлмаяпти.

82. Мбаппе бугун ўзида эмас. Қизиғи, Месси ва Рамос бор жамоада у нега сардор бўлиб олган экан?!

Нима деб ўйлайсиз, сўнгги 10 дақиқада ПСЖ "Реал" режимини ёқа оладими?

79. САНЕЕЕЕ!!! Иккинчи марта "барчасини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди". Аммо яна у ҳал қилолмади.

75. Сане барчасини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Якуний зарба ноаниқ.

72. Орсато бугун худди майдонда йўқдек. Ҳеч қандай эътироз ҳам, арзлар ҳам йўқ. Барча гап ПСЖда.

67. Мбаппе бугун Зоммерни "разминка" қилдиришга чарчагани йўқ. Бўш зарбаларни ушлаб олиш қийин бўлмаяпти Зоммер учун.

65. ЗАРБААААААА!! Рамоснинг боши билан йўллаган зарбасини Зоммер қийинчилик билан қайтарди!

61. ГГГОООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! ПСЖнинг ҳимоясидаги қўпол хатодан кейин Шупо-Мотинг ҳисобни очди!! Эрик ўз мақсадига етди! ПСЖ эса "оут" сари бир қадам ташлади.

59. Горетцка узоқдан зарба йўллагани учун кэпдан дакки эшитиб олди. Аммо мюнхенликларда бурчак зарбаси бор.

52. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!!! ЭРИИКККК!!! ЙЎҚ! Эрик-Максим Шупо-Мотинг ёки Томас Мюллернинг голи инобатга олинмади.

51. ШУПО-МОТИНГГГГГ!!! Мусиала Эрикнинг гол уриши учун барчасини амалга оширди. Ҳулласкалом у жамоадошлари қилган шунча ишни....

49. МЕСССИИИИИ!!! Йўқ, у бу сафар зарарли иш қилди. Жамоадоши йўллаган зарбани у қайтариб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Ўзгариш бор: "урушни" фронтда бошлаб, кейинчалик жангга қўшилган Мукиеле жойини Битшиабуга бўшатди.

Маша айиққа айтганидек: Танаффус!

Демак, биринчи бўлимга яна 2 дақиқа қўшиб берилди.

40. Македонский тактикаси каби "Бавария" чап қанотдан ҳужум уюштирди. Дэвиснинг қанотдан узатмасини Рамос бурчакка чиқариб юборди.

38. ДЕ ЛИГТТТТТТ!!!!! Зоммернинг хатосидан кейин ПСЖ футболчиси гол уришга яқин келди. Бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни Маттейс қайтарди! Ажойиб сейв кўрдик "дарвозабондан"!

36. Мана бу жиддий йўқотиш. Маркиньос ўйинни якунлади. Ўрнини Мукиеле эгалламоқда.

32. ЗАРБААААААА!!! Мусиаладан супер зарба ва Жижидан супер сейв!

28. ПСЖ негадир секин ўйнаяпти. Ёки жамоа "Энфилд"даги (МЮ билан) ўйин сценарийсини кутяптими)

25. УХХХХХ!!! Футболми ёки теннис. Мессининг беш ёки олти зарбасини ҳимоячилар+дарвозабон амаллаб ушлаб олди ва "Бавария" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Сўнгги пасни Маркиньос қайтариб юборди.

20. Мбаппе рақиб постининг ўнг томонида тўп билан пайдо бўлиб, Зоммер дарвозаси томон зарба йўллади. Тушунганингиздек, ноаниқ.

18. Баҳсдаги илк бурчак зарбаси. Мессининг узатмасини "Бавария"даги энг яхши дарвозабон ушлаб олди.

16. Учрашувда илк аниқ зарба. Горетцканинг кучли зарбасини Европанинг энг кучли посбони ушлаб олди.

14. Мбаппе ҳужумда дарвозабонга қарши фол ишлатди ва тўпни тепиб юборди. Аслида бу вазиятда Мбаппени "сарғайтириш" керак эди. Орсато эса Мбаппенинг олдига бориб: "Биринчисига кечирдим, укам" деб кетди. 

12. Ниҳоят, қизил кийимлилар ҳам ҳужумга ўтди. Бироқ Шупо-Мотинг собиқ жамоаси дарвозасига зарба беришига собиқ жамоадошлари йўл қўйишмади.

5. Парижликлар яна ҳужум қилди. Троя оти ичидаги аскарлар каби Мбаппе ўртадан Мессидан пас сўради. Бироқ қўриқчилар хавфни бартараф қилишди.

2. ПСЖ ҳужумга ўтди. Мбаппенинг қанотдан оширган тўпини Зоммер ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Альянц-Арена"да ЕЧЛдаги энг зўр баҳслардан бири старт олиш арафасида.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика