UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  1 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  0 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  3 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  9 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  10 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  3 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0

ЕЧЛ. "Барселона" ва "Порту" ғалаба қозонди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Барселона" ва "Порту" ғалаба қозонди

Европа чемпионлар лигаси чорак финали дастлабки ўйинлари доирасидаги ПСЖ - "Барселона" ва "Порту" - "Бавария" ўртасидаги баҳс натижасини шу ерда кузатиб боринг.
ЯНГИЛАШ

ПСЖ Франция – Барселона Испания 1:3 (0:1, 1:2)
15 апрель, 23.45, «Парк де Пренс»
Голлар:
0:1 – 18 Неймар, 0:2 – 67 Суарес, 0:3 – 79 Суарес, 1:3 – 82, автогол Матье.
ПСЖ – Сиригу, ван дер Виль, Тиаго Силва (Давид Луиз, 21), Маркиньос, Максвелл, Рабьо (Лукас, 65), Кабай, Матюиди, Лавесси, Кавани, Пасторе.
Барселона – тер Стеген, Монтойя (Адриано, 80), Пике, Маскерано, Альба, Ракитич (Матье, 74), Бускетс, Иньеста (Хави, 53), Месси, Суарес, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Пике (32), Кабай (37), Месси (54).



Учрашув якунланди.

90. Сиригу Мессининг стандартдан йўллаган хавфли зарбасини бартараф этди.

88. Иккала учрашувда ҳам бир ҳил ҳисоб қайд этилмоқда.

Матье ван дер Вилнинг зарбасини қайтараман деб тўпни ўз дарвозасига буриб юборди.

82. ГООООЛЛ!! Грегори ван дер Вил ҳисобни қисқартирди.

80. ГООООЛЛ!! СУАРЕССС!!

74. Ракитич ўрнига майдонга Матье тушди.

69. Каванининг кучли зарбасини тер Штеген бир  амаллаб қайтарди.

Уругвайлик рақиб жамоанинг ярмини алдаб дарвозага зарба берди!  0:2

67. ГООООЛЛЛ! Суарес!!!

60. Кавани бурчак тўпини қайтариб ўз жамоасига ёрдам берди, аммо Матюиди тўп оширишда адашди.

54. Месси хуштак чалинганидан сўнг Маркиньосга қўполлик қилгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

53. Иньеста Тьяго Силва каби жароҳат туфайли алмаштирилди. Хави майдонда.

50. Маскерано жарима майдони чизиғи учтида Рабионинг зарбасига тўсқинлик қилди.

49. ПАСТОРЕ! Матюиди тўпни Пасторега етаказиб берди, аргентиналик эса узоқ бурчакка кучли зарба берди, тер Штеген бир амаллаб хавфни бартараф этди.

47. Лавесси қарши ҳужумда тўпни Каванига етакзиб берди, аммо уругвайлик тўпни жамоадошига қайтариб бера олмади.

46. Ван дер Вил ҳимояда жуда яхши ўйнади, у иккинчм уринишда Суаресни тўпни олиб қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

44. ПСЖ дарвозабони Сиригу Суарес зарбасини қайтараётиб жароҳат олди.

40. Парижликлар қандайдир ишонч билан ўз жарима майдончаси атрофила тўп оширишларни амалга оширяпти.

37. Кабай Иньестага қарши қўпол ўйнади ва Клаттенбургдан сариқ карточкани қабул қилди.

34. Мессининг тўп ошириши жуда кучли бўлди, бу тўпга Неймар улгурмади.

32. Пике Матюидини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

30. Маскерано Кавани билан тўқнашиб кетди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида.

26. НЕЙМАР! У ўнг қанотда икки футболчини алдаб яқин бурчакка кучсиз зарба берди.

24. "Барселона" ўзида тўпни яхши ушлаб турибди. Урилган гол уларга қўшимча ишонч бағишлаяпти.

23. ПСЖнинг қарши ҳужумини Лавесси якунлади. Бундан наф чиқмади.

21. Ўзгариш. Тьяго Силва ўрнини Давид Луизга бўшатиб берди.

18. Неймар ҳисобни очди.

Учрашув бошланди!



Порту Португалия – Бавария Германия 3:1 (2:1, 1:0)
15 апрель, 23.45, «Драгау»
Голлар:
1:0 – 3, пенальти Куарежма, 2:0 – 10 Куарежма, 2:1 – 28 Алькантара, 3:1 – 65 Мартинес.
Порту – Фрейтас, Данило, Майкон, Мартинс Инди, Алекс Сандро, Эррера, Каземиро, Торрес (Невеш, 75), Куарежма (Эвандро, 84), Мартинес, Браими (Эрнани, 80).
Бавария – Нойер, Рафинья, Боатенг, Данте, Бернат, Лам, Хаби Алонсо (Бадштубер, 74), Алькантара, Гетце (Роде, 56), Мюллер, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Нойер (2), Бернат (16), Каземиро (31), Алекс Сандро (37), Лам (38), Роде (71), Данило (83).


Ўйин якунланди.

65. ГОЛ! МАРТИНЕС!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

38. Сариқ карточка. Лам.

37. Сариқ карточка. Алекс Сандро.

31. Сариқ карточка. Каземиро.

28. ГООООЛЛЛ! Тьяго Алькантара ҳисобни қисқартирди.

16. Бернат сариқ карточка олди.

10. Яна Куарежма гол урди. Ҳисоб 2:0

Куарежма пенальтидан гол.

2. ГооооолллЛ!!! "Порту" ҳисобни очди.

Нойерга сариқ карточка кўрсатилди.

Учрашув бошланди!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика