Дунга Неймарни сентябрдаги Бразилия терма жамоаси ўртоқлик ўйинларига чақирмоқчи

Tolibjon Qosimov
30 июл 2014, 12:24
Бразилия футбол федерацияси “Барселона” ҳужумчиси Неймарни сентябрда бўлиб ўтадиган миллий терма жамоанинг ўртоқлик ўйинларига чақирмоқчи.
Бразилия терма жамоаси янги бош мураббийи Дунга 5 ва 9 сентябр куни бўлиб ўтадиган Колумбия ва Эквадор жамоаларига қарши ўйинларда 22 ёшли футболчининг ёрдамига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар  ЖЧ 2014да жиддий жароҳат олган эди. Футболчи “Барселона” сафига август ойида қўшилади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com