Дунга: "Бразилия шу руҳда давом этиши керак"
27 мар 2015 10:18
Янгиликлар
Дунга: "Бразилия шу руҳда давом этиши керак"
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карлос Дунга Францияга қарши ўртоқлик учрашуви (3:1) ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Уйимизда ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг, футболчиларнинг ишончини ўзига қайтармоқчиман. Бугун яхши ҳаракат қилдик. Ўйин давомида кучимизни тўғри тақсимлаб, тезкор футбол намойиш этдик. Тўп эгалик қилиш бўйича ҳам устунлик бизда бўлди. Хатолар бўлди, айниқса стандарт вазиятларда, аммо хатоларни тўғирлашимиз билан, ҳаммаси ўз жойига тушди.
Ғалабали сериямиз - тер тўккан меҳнатимизнинг меваси. Шу руҳда давом этишимиз керак. Чарчаганлар Чилига қарши ўйинда иштирок этмайди. Аммо ҳаммани алмаштира олмайман" - дейди Дунга.
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар