UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  3 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  5 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  10 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  11 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

Дубайдан ёзамиз! Осиё Кубоги-2019 қуръасига тайёргарлик давом этмоқда Янгиликлар

Дубайдан ёзамиз! Осиё Кубоги-2019 қуръасига тайёргарлик давом этмоқда

Теглар :  Осиё кубоги-2019
Хабарингиз бор, бугун БААнинг энг кўркам шаҳарларидан бири Дубайда Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ушбу маросимни ёритиш мақсадида футбол мухлисларининг севимли сайти "Championat.asia"дан ҳам вакил ташриф буюрган. Ҳозирда Бурж Халифадаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида қуръага тайёргарлик давом этмоқда. Бу ерда меҳмонхонага кираверишдаёқ футбол муҳитига дуч келасиз.

Кўплаб ОФК вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари шу ерда. Қуръа маросими ўтказиладиган залда журналистлар учун алоҳида жой қилинган бўлиб, ишлаш учун шароит бор, лекин то қуръа маросими тугамагунча интервью олишга рухсат берилмайди.

Шу ўринда яна бир бор саватчаларни эслатиб ўтамиз.

1-саватча

БАА
Эрон
Австралия
Япония
Жанубий Корея
Саудия Арабистони

2-саватча
Хитой
Сурия
Ўзбекистон
Ироқ
Қатар
Таиланд

3-саватча
Қирғизистон
Ливан
Фаластин
Уммон
Ҳиндистон
Вьетнам

4-саватча
КХДР
Филиппин
Баҳрайн
Иордания
Яман
Туркманистон

Демак, Ўзбекистон терма жамоаси 2-саватчадан жой олган ва бугун вакилларимиз гуруҳдаги рақибларини билиб олишади. Шуниси аниқки, БАА мусобақа мезбони бўлгани учун мазкур юрт терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олиб бўлган.

Сизнингча, Ўзбекистонга рақиб сифатида қайси жамоалар тушгани маъқул? Бу борада ўз тахминларингизни билдиришингиз мумкин. Тадбир эса маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент вақти 20:30)да старт олади.


Хайрулло Холиқов Дубайдан championat.asia учун маҳсус


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика