Драгович: "Ўйлашимча, 34 млн. евро турмайман"

Aslanov Jasurbek
11 янв 2016, 11:52
Киевнинг "Динамо" клуби ҳимоячиси Александр Драгович ўзига қизиқиш билдираётган клублар ҳақида билишини айтди.

"Мен фақат баъзи жамоалар қизиқиши ҳақида биламан, аммо ҳеч бўлмаса "Динамо"да ёзгача қолмоқчиман ва кейин Европа чемпионатларида иштирок этиш ниятим бор. Ўйлашимча, мен 34 млн. евро турмайман. Агар топ-клуб менга қизиқиб қолса, улар бозорлашмаса керак.

Ҳам, мақсадим - гранд клубда ўйнаш, масалан, Давид Алаба каби "Бавария"да. Бу ҳар қандай футболчининг орзуси. Бу амалга ошиши учун тер тўкиб меҳнат қилиш керак" - дейди Драгович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Austria