UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  7

Драган Черан: "Тўпупарлар баҳсида бу йил ҳам ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан ва бу натижани яна ҳам яхшилашга ваъда бераман" Янгиликлар

Драган Черан: "Тўпупарлар баҳсида бу йил ҳам ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан ва бу натижани яна ҳам яхшилашга ваъда бераман"

"Пахтакор"ни "Локомотив"га қарши сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Драган Черан учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

Пахтакор

Аббосбек Файзуллаев - 26', Драган Черан - 38'

Суперлига. 23-тур

24/10/2022, 18:30

0
:
2
Тугади

Локомотив

45'
90'
26'  Аббосбек Файзуллаев
38'  Драган Черан


- Дерби ҳар доим дерби, доим муҳим ва қийин бўлади. Прессинг орқали ўйнашга ҳаракат қилдик ва бу натижа берди. Биринчи бўлимдаёқ икки гол уришга эришдик. Иккинчи бўлимда эса тўпни рақибга беришга қарор қилдик ва ўйин назоратини ушлаб қола олдик. Шу сабаб иккинчи бўлим бироз зерикарли бўлгандир, лекин футболда муҳими натижа ва биз унга эришдик.

Сўнгги ўйинларда жамоа анча ёрқин кўринмоқда, вазиятлардан фойдаланишда муаммолардан халос бўлгандек. Жамоада кайфият қандай?

- Жамоадаги муҳит яхши. Мураббий тизимига ва тактикасига мослашаяпмиз. Натижалар ҳам ёмон эмас назаримда. Жамоа бир тактикага кўникиши учун маълум вақт керак. Ушбу мавсумни яхши якунлаб, кейинги мавсумда натижаларимиз бундан яхшироқ, ўйинимиз эса бунданда ёрқинроқ бўлади деб умид қиламан.

Суперлигада уч мавсумдан буён энг яхшисиз. Бу йил ҳам шу анъанани давом этирасизми?

- Албатта, мен қолган учта ўйинда жамоага максимал тарзда ёрдам беришга ҳаракат қиламан ва биринчи мақсадим жамоа билан боғлиқ. Қолган учрашувларда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритишга уринамиз. Тўпупарлар баҳсида бу йил ҳам ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан ва бу натижани яна ҳам яхшилашга ваъда  бераман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика