UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  3 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  13 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  44 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1

Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ” Янгиликлар

Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Достонбек Тўхтабоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Қизиқарли ўйин бўлди. Ўзим ҳам наманганлик бўлганим боис, бу ўйинга икки карра масуълият билан майдонга тушгандим. “Машъал” бугун ўз майдонида тўп тепаётгани туфайли ғалаба қозонишни режалаштирганди. Яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бир очкога эга бўлдик. Бундан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ. 

- “Машъал”нинг ғалаба қозона олмаганига нима сабаб бўлди?

- Юқорида айтганимдек, бизда ҳам, рақибимизда ҳам гол уриш учун имконият юзага келди. Бироқ иккала томон ҳам гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Бундан ташқари, “Навбаҳор” тартибли ўйнагани ва бизга етарлича қаршилик кўрсатгани ўйинда дуранг қайд этилишига сабаб бўлди. 

- Жамоангизни жорий мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Бизда барчаси жойида. Фақатгина, муҳим ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Муҳим очколарни бой бериб қўйдик. Қайсидир ўйинларда мен ҳам жамоага панд бериб қўйдим. Чунки тажриба етишмаслиги сезилиб қолмоқда. Олдинда бизни муҳим баҳслар кутмоқда. Машғулотларга пуҳта тайёргарлик кўрамиз ҳамда ижойиб натижа кўрсатиш учун боримизни берамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика