Дортмунднинг “Боруссия”сига 19 ёшли француз керак

25 дек 2019, 08:44
“Бордо” футболчиси Дортмундга кўчиб ўтиши мумкин.

“Бордo” хавбеки Орелен Тчуамени фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. Франциялик 19 ёшли футболчига Дортмунднинг “Боруссия” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Дортмундликлар Эмре Жан трансфери барбод бўлгач, бор эътиборини Тчуаменига қаратган.

Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасида 13 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›