Доннарумманинг оиласи унга "Милан"да қолишни маслаҳат бермоқда
27 июн 2017 16:10
Янгиликлар
Доннарумманинг оиласи унга "Милан"да қолишни маслаҳат бермоқда
"Милан" посбони Жанлуижи Доннарумма узоқ муддатга жамоада қолиши мумкин.
18 ёшли футболчи ва клуб ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади ва Доннарумма шартномани узайтирмоқчи эмас.
Футболчининг агенти Мино Райола навбатдаги музокараларни ўтказиш учун россонерлар раҳбарияти билан учрашиши керак. Доннарумма оиласи посбонга "Милан"да қолишни маслаҳат бермоқда.
Россонерлар спорт директори Массимилиано Мирабелли Доннарумма билан музокаралар яхши давом этаётганини маълум қилган эди.
Фикрлар