Доннарумма ПСЖ билан шартнома имзолади

Aslanov Jasurbek
14 июл 2021, 21:12
Ушбу битим қачонгача амал қилиши маълум бўлди.

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ПСЖ клуби билан шартнома имзолади.

Журналист Фабрицио Романонинг айтишича, Жижи Париж клуби қароргоҳига етиб келган ва яқин орада ушбу трансфер расман эълон қилинади.

Бироқ 22 ёшли посбон аллақачон клуб билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаб бўлган.

Доннарумма ўтган мавсум "Милан" сафида 48 учрашув ўтказиб, ўз дарвозасидан 54 та тўп ўтказиб юборган.

У терма жамоаси билан биргаликда Европа чемпиони бўлди ҳамда мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›