Доннарумма: "Парижга футбол ўйнаш учун келдим"

Aslanov Jasurbek
4 окт 2021, 19:39
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма француз клубидаги ўрни ҳақида гапирди.

"Клубда амалиёт йўқлиги туфайли терма жамоадаги ўрнимни йўқотишдан хавфсираганим йўқ. Мен Парижга футбол ўйнаш учун келдим. Лекин секин-секин мослашаётганим ҳам маъқул. Ишончим комилки, тез орада ҳаммаси яхши бўлади. Терма жамоа билан ҳеч қандай муаммо йўқ", — дейд Доннарумма.

22 ёшли Доннарумма ПСЖга ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида келиб қўшилди. Илгари у "Милан" шарафини ҳимоя қилган. Франция чемпионатининг жорий мавсумида дарвозабон учта учрашувда қатнашиб, учта гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›