UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Суперлига. "Сурхон" – "Насаф". Таркиблар маълум  1 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  1 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  0 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  5 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16 14:43Грузиялик ҳимоячи, "Олимпик Мобиуз" устози ва кипери - Про лига 8-тур лауреатлари   0 14:30Ламин Ямаль яна бир муваффақиятга эришди  1 14:04"Уни жуда соғинаман". Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақида  3 13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:19"Навбаҳор" ягона тўп эвазига "Водий дербиси"да ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  9 12:58ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди  2 12:53Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди  1

Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш" Янгиликлар

Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"

Биринчи лиганинг 1-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Чиғатой" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Дмитрий Ким ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун бизга бу майдонда ўйнаш оғирлик қилди. Биз кўпроқ сунъий майдонда машғулотлар ўтказганимиз сабабли бирданига табиий майдонга мослашиш қийин кечди. Бундан ташқари мезбонларда мавсумнинг илк учрашуви, очилиш ўйини бўлгани сабаб уларда ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли экани кўриниб турди. "ФарДУ" жамоаси ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугун кўзга ташланган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- "Чиғатой" жамоаси олдига қўйилган мақсадлар қандай?

- Ёш футболчиларни катта футболга катта футболга тайёрлаш бизнинг асосий мақсадимиз. Ёш иқтидорлар устида ишлаб ўз худудимиздаги ва бошқа вилоятлардаги Про-лига ва Суперлига клубларига, шунингдек терма жамоаларга муносиб футболчиларни етказиб бериш бизнинг устувор вазифаларимиздан ҳисобланади.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика