UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  0 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  3 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13

Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш" Янгиликлар

Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"

Биринчи лиганинг 1-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Чиғатой" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Дмитрий Ким ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун бизга бу майдонда ўйнаш оғирлик қилди. Биз кўпроқ сунъий майдонда машғулотлар ўтказганимиз сабабли бирданига табиий майдонга мослашиш қийин кечди. Бундан ташқари мезбонларда мавсумнинг илк учрашуви, очилиш ўйини бўлгани сабаб уларда ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли экани кўриниб турди. "ФарДУ" жамоаси ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугун кўзга ташланган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- "Чиғатой" жамоаси олдига қўйилган мақсадлар қандай?

- Ёш футболчиларни катта футболга катта футболга тайёрлаш бизнинг асосий мақсадимиз. Ёш иқтидорлар устида ишлаб ўз худудимиздаги ва бошқа вилоятлардаги Про-лига ва Суперлига клубларига, шунингдек терма жамоаларга муносиб футболчиларни етказиб бериш бизнинг устувор вазифаларимиздан ҳисобланади.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика