UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  0 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  1 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  0 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  1 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  112 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  18 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4

Диёрбек Ўрозбоев: "Медалимни Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлайман" Янгиликлар

Диёрбек Ўрозбоев: "Медалимни Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлайман"

Дзюдо кураши бўйича терма жамоамиз аъзоси Диёрбек Ўрозбоев Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида делегациямиз ҳисобига дастлабки медални келтирди.

Оғирлик вазни 60 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида татамига тушган истеъдодли спортчимиз Австралия, Швейцария, Бразилия ҳамда Грузия терма жамоаси аъзоларини мағлуб этиб, бронза медали совриндори бўлди.

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Диёрбек Ўрозбоев - бронза медаль соҳиби!


“Биринчилардан бўлиб баҳсларга киришиш жуда ҳам масъулиятли. Мен бунга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр эдим. Биз спортчиларга Давлатимиз ва хукуматимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ўз сўзини айтмоқда. Одатда спортчилар мана шундай ғалабаларни бирор-бир сана ёҳуд яқинларидан бирига бағишлайдилар. Мен Олимпия ўйинларидаги биринчи медалимни Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлайман. Халқимиз, Президентимиз ишончларини оқлаганлигимдан хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб мени доимо қўллаб-қувватлаб турадиган оиламга, устозларимга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу барчамизнинг ютуғимиздир”, - дейди Диёрбек Ўрозбоев. 

Ушбу хабарнинг тўлиқ қисмини Olamsport.com сайти орқали ўқиш мумкин.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика