Диёр Холматов: “Вазиятни тўғрилаш учун олдинда етарлича имкониятимиз бор”
18 сен 2024 00:33
Янгиликлар
Диёр Холматов: “Вазиятни тўғрилаш учун олдинда етарлича имкониятимиз бор”
ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” - “Ал-Васл” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар вакили Диёр Холматов микс-зонада ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйин ҳақида
- Ёмон ўйнадик деб айта олмайман. “Ал Васл” биргина стандарт вазиятдан гол уриб кетди. Шу вазиятда хатоликка йўл қўйдик ва бу мағлубиятга сабаб бўлди.
- Мағлубиятдан кейин жамоадаги руҳият қандай?
- Ҳаммаси яхши. Олдимизда кўплаб ўйинлар бор ва биз кейинги учрашувларда вазиятни тўғрилай олишимизга ишонаман. Бугун ҳам ёмон ўйнамадик, лекин биргина вазият рақибнинг ғалабасига сабаб бўлди. Кўрсатган ўйинимиз эмас, натижа ёмон.
- Демак, “Пахтакор”нинг олдинда вазиятни тўғрилаш учун имкониятлари етарли деб ҳисоблайсиз?
- Албатта. Турнирни эндигина бошладик. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Олдинда вазиятни тўғрилаш учун имкониятларимиз етарли.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар