UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  0 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  32

Диёр Туропов: "Биз ҳар қандай рақибга бош оғриқ бўла оламиз" Янгиликлар

Диёр Туропов: "Биз ҳар қандай рақибга бош оғриқ бўла оламиз"

Яқиндагина "Нефтчи" билан шартнома муддатини узайтирган Диёр Туропов клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Ўтган мавсум ҳақида нима дея оласиз?

- Қизиқарли мавсум бўлди. Ўтган мавсумдаги "Нефтчи" ўз ўйинлари орқали шонли даврларда олинган завқ-қувончни бир лаҳза бўлса ҳам ёдга солди.

- Жамоамиз билан келаси мавсумда ҳам биргасиз. Жамоада қолишингиз учун энг асосий учта сабабни айтиб берсангиз...

Мухлислар, жамоа ва совринли ўринлар учун яна бир бор уриниб кўриш иштиёқи.

- Туропов кейинги мавсум олдидан мухлисларги нимани ваъда бера олади?

- Ваъда беришга шошилмайлик. Бизнинг айтганларимиз бўлганда, ҳаммаси бошқача бўларди. Аллоҳнинг айтгани бўлади, биздан эса яхши ният ва ҳаракат.

- Ўтган мавсумда жамоамизга медаллар учун курашда нима етишмади?

- Фикримча, барқарорлик ва охирги нуқтани қўйиш етишмади. Ўйлайманки, янги мавсумда мураббийлар режаси асосида мақсад сари интиламиз, мухлислар эса олдингидек, бизни охиригача қўллаб-қувватлашини хоҳлардим. Биз ҳар қандай рақибга бош оғриқ бўла оламиз ва уларнинг уйқусиз тунларида бизнинг ҳам ҳиссамиз бўлади деган умиддаман.

Маълумот ўрнида, Туропов ўтган мавсум "Нефтчи" сафида 26 та учрашувда қатнашиб, "4+1" натижа кўрсатган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика