UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  0 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  2 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  6 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0

Диёр Туропов: "Албания билан оддий учрашув бўлмади" Янгиликлар

Диёр Туропов: "Албания билан оддий учрашув бўлмади"

Кеча Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААда Албанияга қарши назорат учрашувини ўтказди.
2:0 ҳисобида Ўзбекистон жамоаси ғалабаси билан якунланган учрашувдан сўнг термамиз вакили Диёр Туропов "CА" сайтига фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу баҳс оддий назорат учрашувидек бўлди деб айта олмайман. Айнан мана шу Ўзбекистон U-22 жамоаси шаклланмоқда. Биз ҳам ўз хатоларимизни кўрдик. Ҳар икки жамоа бор кучи билан ўйин кўрсатди ва кескин бўлди.

Албания Европа жамоаси ва бу рақибни кучсиз деб бўлмайди. Уларни барча футболчилари жисмоний бақувват экан. Рақибимизнинг барча ҳужумлари юқоридан бўлди ва бош билан ўйнашга ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмаган бўлсак ҳам кучли ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлим асосан майдон марказида кечди ва ҳар икки томондан бир хил имкониятлар бўлди. Киритилган иккинчи гол эса ўйин тақдирини ҳал этди.

Тайёргарликни юқори даражага олиб чиқиш учун кунига бир маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдамиз. Кейинги икки учрашувда ҳам чиройли ўйин кўрсатиб , ўз имкониятларимизни билиб оламиз" , - дейди Диёр Туропов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика