UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  10 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

Диёр Мирзабоев: "Янгиер"даги шароитлар фақат футбол ўйнашга хизмат қилади" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Янгиер"даги шароитлар фақат футбол ўйнашга хизмат қилади"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Машъал" - "Янгиер" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.

"Аввало узоқ масофа босиб келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ўйинга келсак, ҳозир асабий ҳолатда кўп вазиятларни эслай олмайман. Яхши инфратузилмага эга жамоага қарши ўйнадик. Голни оддий ҳолатда ўтказиб юбордик. Иккинчидан, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Гол уришига қийналмоқдамиз. Ҳеч қайси футболчи атайин гол урмайман, демайди. Аламли мағлубият. "Машъал" бегона эмас, шу ерни нонини еганман. Олдинда ўйинлар етарлича. Вазиятни ўнглай оламиз. Мақсадимиз кучли бешликка кириш. Голда эса диққатни йўқотдик. Марказий ҳимоячилар эътиборни кўздан қочирди. Фикрим шундай",- дейди Диёр Мирзабоев. 

- Клубда молиявий ҳолат қандай?

- Мен келгунимга қадар оқсаш бўлиб турганди. Яқинда вилоят ҳокими қабулида бўлдик. Ҳомийлар бириктирилди. Битта одамга қийин. Ҳозирги кунда 2та мукофот пулидан қарздорлик бор. Шароит фақат футбол учун хизмат қилмоқда. Ишончларни оқлашга ҳаракат қиламиз. 

- Захирадан тушган футболчилар қанчалик ўзларини оқлашди? 

- Вазиятлар билан, голли вазиятни фарқи бор. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишди. Лекин натижа яхши бўлмади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика