UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  18 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6

Диёр Мирзабоев: "Раҳбарият яратиб бераётган шароитлар учун ҳам ютмасак бўлмасди" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Раҳбарият яратиб бераётган шароитлар учун ҳам ютмасак бўлмасди"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.

"Аввало шундай ёмғирли ҳавода келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. "Хоразм"ни ютмасак бўлмасди. Чунки клубимиз раҳбари барча шароитларни яратиб бермоқда. Биринчи бўлимда йигитларнинг уйғониши қийин бўлди. Рақибнинг ўйин услуби мен учун таниш. Боиси Руслан Аҳмедов билан 2017 йил "Машъал" жамоасида бирга ишлаганмиз. Ҳақиқатдан кучли мутахассис. Улар яққол вазиятларни ура олишмади. Омадимиз келди, деб ўйлайман. Мен статистик маълумотларга қарамайман. Футболчиларга уйда ютиш кераклигини айтганман. Ўйинимиз чиқмаслиги мумкин. Лекин борини бериб ўйнаш керак. 

"Арал Самали"га қарши бўшашмай тайёргарлик кўрамиз. Про лигада осон ўйинлар йўқ. Футболчиларимизнинг функционал ҳолатидан хабарим йўқ эди. Келиб кўрдимки, икки тайм ўйнашга кучи етмаяпти. Вақт чўзиш борасида кўрсатма берганим йўқ",- дейди Диёр Мирзабоев. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика