UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  11 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  10 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  5 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

Диёр Мирзабоев: "Раҳбарият яратиб бераётган шароитлар учун ҳам ютмасак бўлмасди" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Раҳбарият яратиб бераётган шароитлар учун ҳам ютмасак бўлмасди"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.

"Аввало шундай ёмғирли ҳавода келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. "Хоразм"ни ютмасак бўлмасди. Чунки клубимиз раҳбари барча шароитларни яратиб бермоқда. Биринчи бўлимда йигитларнинг уйғониши қийин бўлди. Рақибнинг ўйин услуби мен учун таниш. Боиси Руслан Аҳмедов билан 2017 йил "Машъал" жамоасида бирга ишлаганмиз. Ҳақиқатдан кучли мутахассис. Улар яққол вазиятларни ура олишмади. Омадимиз келди, деб ўйлайман. Мен статистик маълумотларга қарамайман. Футболчиларга уйда ютиш кераклигини айтганман. Ўйинимиз чиқмаслиги мумкин. Лекин борини бериб ўйнаш керак. 

"Арал Самали"га қарши бўшашмай тайёргарлик кўрамиз. Про лигада осон ўйинлар йўқ. Футболчиларимизнинг функционал ҳолатидан хабарим йўқ эди. Келиб кўрдимки, икки тайм ўйнашга кучи етмаяпти. Вақт чўзиш борасида кўрсатма берганим йўқ",- дейди Диёр Мирзабоев. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика