UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  9 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У бошловчининг "Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги босқичга чиқолмаслигини олдиндан билганмидингиз?" қабилида берилган саволига шундай жавоб қайтарди:

— Яширмайман, Тахмин қилганман. Олдиндан билиш имконсиз, чунки 1 дақиқадан кейин нима бўлишини ҳам билмаймиз. Ички хавотир бор эди. Бу Абрамов тайинланган кунда бошланган. Шу туфайли мен учун ҳеч нарса кутилмаган бўлмади.

— Хорижлик мураббийни кетказиб, ўрнига маҳаллий мутахассисни олиб келиш тўғри эдими?

— Йўқ. Кўпчилик бизга ҳужумкор футбол ярашишини айтади. Зўр, бу менга ҳам ёқади. Мисол учун, кеча боксчимиз Б. Мелиқўзиев ҳужумкор бокс кўрсатди ва битта зарба туфайли нокаутга учради. Футбол ҳам шунақа: уришни билган одам калтак ейишни ҳам билиши керак. Саудия Арабистони 2 та ўйинда ҳам Купернинг фалсафаси тўғрилигини кўрсатди. Тошкентда ҳам, Ар-Риёдда ҳам 3 тадан гол урди. Фақат олдинги чизиқ вакиллари билан иш битмаслигини барча билади. Эктор ишни ҳимояни қуришдан бошлаганди. У биларди мудофаамиз "авария" ҳолатидалигини. 

Биз ЖЧ саралашидаги рақибларимиз Корея, Австралия, Япония, Эрон билан ҳужумкор ўйнай оламизми? Йўқ. Масалан, Кореянинг етакчилари АПЛда, Бундеслигада ўйнайди. Бизнинг футболчилар эса Жанубий Кореянинг 2-дивизионида. Биз улар билан қандай қилиб ҳужумкор ўйнашимиз мумкин? Бунинг учун ҳимояни унутмаслигимиз керак эди. А, Абрамов эса ҳимояланишни билмайдиган мураббий. У буни бир неча бор исботлаган: 2 марталаб олимпиададан мосуво қилганида, 5-6 талаб голлар ўтказганида... Мен шахс сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам унга ишонмаганман, ишонмайман ҳам.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика