UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Стерлинг кечирим сўради  0 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  4 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  3 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  8 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4 19:25Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  2 18:59"Ювентус" Аллегри ўрнига 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  5 18:30"Бернарду Силванинг "Сити"да қолишини истаймиз" — Гвардиола  1

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?

Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши кўпчиликни жиғибийрон қилди. Мана шундай пайтда кўнгилни кенг қилиш керак, деб ҳисоблардим.

Биринчидан, бу расмий ўйин эмас. Иккинчидан, бунда на легионерлар бор ва на Олий лига термасининг оптимал таркиби. Эронга қарши икки ўйинда ҳеч нарса қила олмаган мураббийнинг форс клуби билан ўйнашга рози бўлишининг ўзи кулгули эди. Австрия сафари бир ҳафта қолганида Туркия бўлиб қолгани ҳам алоҳида мавзу. Ва энг асосийси, “Зоб Оҳан” мағлуб этилганида ҳам барибир негатив фикрлар кўпроқ бўларди, ундан кўра Эронни ўзини ютмайсанми, дегандек. 

Ҳозир бу қадар майда эмас масалалар бизга ёрдам бермайди. Мен Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлардан хавотирдаман. Август ойида Самвел Бабаян халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни режалаштираётган бўлса-да, бунга қандай эришмоқчилиги рости қизиқтиряпти.


Европада, араб мамлакатларида янги мавсумнинг старт олиши, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг оптимал таркиб билан ўйин ўтказишига катта эҳтимол билан тўсқинлик қилади. Худди шундай муаммо Австралия, Япония, Жанубий Корея кабиларда ҳам бор. Футболчилари асосан ўзида тўп сурадиган Хитой, БАА, Саудия каби термалар эса бир ишнинг эпини қилиши мумкин. 

Мана энди савол: кимга қарши бўлмасин, асосий футболчилар иштирок этмайдиган учрашув бизга қандай ёрдам бериши мумкин? Эрон билан ўйингача бизда ўртоқлик ўйини ўтказиб олиш учун имконият бор эди. Рақиб танлашни бопладик — Таиланд. Бор маҳоратимни ишга солиб ҳам, тайларни форслар билан солиштира олмагандим. Кейруш эса ўйин услубини Ўзбекистонникидан у қадар узоқ бўлмаган ва шу услубда Ўзбекистондан икки-уч марта яхши ўйнайдиган Черногорияни танлади ва Подгорицадан зафар қучди. Ўзаро ўйинда Самвел Бабаянга умуман имконият қолдирилмади. 

Биз шунга ўрганиб қоляпмиз, Жанубий Корея билан ўйинга кетиш олдидан Иордания билан ўйнаймиз, Эрон билан ўйинга Таиланд билан тайёрланамиз. Олдиндаги икки рақиб — Хитой ва Жанубий Корея бир-бирига оз бўлса-да ўхшаб кетади. Хўш, ЎФФ Япония, КХДР, нари борса, Вьетнам билан ўйин ташкил қилиб бера оладими? Масалан, Австралия ва Саудия бўлажак рақиблари ҳисобланган Япония ҳам Ўзбекистон вариантига ижобий жавоб қайтариши катта эҳтимол. Бироқ ФИФА кунлари деган масала ҳам борки, бу бизнинг асосий муаммо бўлади. 

Энди қаранг, Виталий Денисовда жароҳат. Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов, Азиз Ҳайдаров каби футболчиларда ўйин амалиёти билан боғлиқ муаммо бўлади. Улар ҳозир таътилда. Шота Арвеладзе Игорь Сергеев билан Александр Лобановни захирага ўтказиб қўйса, Бабаяндаги муаммолар сони янада ошади, тўғрими? Шундай вақтда кимга суянамиз? Ёши 40 га қараб кетаётган Гейнрих ёки Олий лига футболчиларига, тўғрими? Сизнингча,  “Зоб Оҳан”га гол уролмаётган Олий лига футболчилари Хитой ёки Жанубий Кореяни думалатиб ташлай оладими? Менимча қийин масала.

Туркия йиғинидан мақсад нима? Унинг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга кучли таъсири борми? Нега йиғинлар йил бошида режалаштирилмайди? Рақиблар нега Туркияга кетилгунича аниқ ва тахт қилиб қўйилмайди? Нега ўртоқлик ўйинларида спаринг рақиб бўлажак рақибга қараб танланмайди? Кўряпсизми, бу ерда ўйин услуби, Бабаян тактикаси, футболчилар ҳолати борасида саволлар йўқ. Назаримда ҳозирги жамоа ўша босқичга ҳам етиб келмаган, ҳозирги жамоа ташкилотчиликда ҳам ўрнак бўладиган аҳволда эмас.


P.S. Мен ҳамма нарсанинг фақат салбий томонини кўраманми? Шу саволга асосан камчиликларини олиб чиқаман деб жавоб берган бўлардим. Ижобийлари — ютуғимиз. Камчиликлар эса кулиш учун эмас, бартараф этиш учун, хулоса чиқариш учун ёзилади. 

Мен Бабаяндан ҳеч нарса умид қилмайман ва унга ишонмайман. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳар бир футболчисини қўллаб-қувватлайман. Ва айнан улар сабаб мундиалдан умид қилишда давом этаман.

Диёр Имомхўжаев

Рейтинг: +141   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика