UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  9 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13

Диёр Имомхўжаев: "Жамоага трансфер тақиқи қўйилган бўлса, мураббий қайси асосда янги футболчиларни синовдан ўтказяпти?" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Жамоага трансфер тақиқи қўйилган бўлса, мураббий қайси асосда янги футболчиларни синовдан ўтказяпти?"

Ҳамма ҳам кучли таҳлилчи эмас. Аммо исталган одам ортга назар ташлаб, бирламчи хулосалар чиқариши мумкин.

Футбол мухлислари турли саволлар билан мурожаат қилишади. Уларнинг ҳаммасига ўз вақтида жавоб бериш учун вақт йўқ, аммо ҳеч бир савол барибир жавобсиз қолиб кетмайди. Пандемиядан кейин мусобақаларни якунлаш ва мана энди янгисини бошлаш арафасида иш кўп. Шунинг учун ҳам Футбол-ТВ билан танаффус юзага келди. Ҳозир мавзу бу ҳақда эмас. Мавзу — ҳар қандай мухлис ортга назар ташлаб, бугун бўлаётган воқеаларни муҳокама қилиб кўришида. Бу эса кўплаб саволларга жавоб топиш имконини беради.

Биринчи навбатда ўз жамоангиз мавсумни қандай якунлагани ҳақида ўйлаб кўринг. Агар каттагина қарздорлик қолиб кетган бўлса, бу ниманинг оқибатида келиб чиққанини мушоҳада қилинг. Ўтган давр давомида жамоангиз пойдеворни шакллантиришга кўпроқ урғу бердими ёки асосий жамоанинг лигадаги ўрни ҳақида кўпроқ ўйладими?

Жамоангиз сафида тўп сурган легионер футболчилар сиз кутган натижани бердими? Бермаган бўлса бунга ким жавобгар? Мураббий яхши селекционер бўлмаса, нимага асосланиб ўша футболчилар олиб келинди? Бу футболчилар учун қанча пул тўланди-ю, футбол мактабига, яъни, барчамизнинг фарзандларимизни тарбия қиладиган маконга қанча сарфланди?

Қандайдир мураббий жамоага келаётган бўлса, шу мураббий аввалги клубларида қандай ишлаганди ва кимлар билан ишлаганди? Улар биргаликда ўша жамоага нима берганди? Жамоангизга трансфер тақиқи қўйилган бўлса, у қайси асосда янги футболчиларни синовдан ўтказяпти? Наҳотки ФИФА тақиқи билан ўйнашиш мумкин бўлса?

Сиз неча йиллардан буён қуёш нурлари остида футбол томоша қиласиз? Нега жамоа мухлисларни ёки футболчиларни ўйлаб, ёритиш тизимини яхшилаш ҳақида ўйламаяпти? Нега Насаф, Локомотив, Пахтакор ёки Навбаҳор стадионида трансляциялар чиройли чиқади, футболчилар чиройли футбол намойиш қилади? Балки сизнинг жамоангиз ҳам майдон чимига эътибор қаратса, сизда ҳам мана шундай ҳужумкор футболларни кўриш имконияти ошмасмикин?

Биз ўқияпмиз, йиғинлар бошланяпти, йиғинларни ҳамма чиройли бўлгани учун эмас, ўз уйида шароит кам бўлгани учун пойтахтда ўтказаётган бўлиши мумкин. Эртага шу клублар майдонига тақиқ қўйилса, улар биз стадионни яхшиламаган эдик демайди, улар барча бармоқлари билан ЎзПФЛ манзилини кўрсатади. Йиғинларда яна ўша нотаниш легионерлар. Ваҳоланки миллий терма даражасидаги мураббийлар ҳам икки йилдан буён тузукроқ легионерни танлолмайди, бироқ уларда асл жамоага футболчи танлаш имконияти бор.

Мозийга қайтиб иш кўриш — хайрли. Бизга йиллар давомида тарихимиз билан ғурурланишни ўргатишди. Аммо биз тарих ғурурланиш учун эмас, сабоқ чиқариш учун эканини ҳеч тушуниб етмаяпмиз", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Эслатиб ўтамиз, Легионер футболчилар билан муаммолари мавжуд бўлган, бунинг оқибатида ФИФА томонидан тақиқ қўйилган клублар хорижий футболчи ва мураббийларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Айни пайтда "Қўқон-1912", "Сурхон", "Андижон" ва "Шўртан" клубларига ФИФА томонидан тақиқ мавжуд. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" клубларининг қарздорлик билан боғлиқ иши спорт арбитраж суди томонидан кўриб чиқилмоқда. "Андижон" клуби матбуот хизмати хабарига кўра, легионерлардан қолиб кетган қарздорликлар тўлиқ ёпилган.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика