UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  239 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  5 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  11 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Диёр Имомхўжаев: "Футболга инвестиция киритаётган ҳар қандай тадбиркор қўллаб-қувватланиши керак. Акс ҳолда, оғирлик барибир ҳокимият бўйнига, аниқроғи, одамларга тушишда давом этади" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Футболга инвестиция киритаётган ҳар қандай тадбиркор қўллаб-қувватланиши керак. Акс ҳолда, оғирлик барибир ҳокимият бўйнига, аниқроғи, одамларга тушишда давом этади"

Андижон футболи ҳақида икки оғиз.

Вилоятда футбол тўғри йўналишга тушиб олиши учун муаммолар очиқ тан олиниши, уларнинг ечими босқичма-босқич амалга оширилиши муҳим. 

Тизим тўғри ишласа, футболга инвестиция киритаётган ҳар қандай тадбиркор қўллаб-қувватланиши керак. Акс ҳолда, оғирлик барибир ҳокимият бўйнига, аниқроғи, одамларга тушишда давом этади. Бунда давлат корхонаси берадиган тайёр пулга ўрганиб қолган кишилар клуб тепасига келиб, давлат футболга пул бермаса, у ўлиб қолади қабилидаги баёнотлар билан чиқади. Улар халқни автопром монополиясидан халос этиш масаласида қайғурмайди, балки монопол шундай ташкилотни футбол клубига бириктириб олиш ҳақида ўйлайди. Шуниси осонроқ. 

"Олимпик" лойиҳаси атрофидаги гап-сўзларни бир четга суриб фикрласак (бу ҳақда кейинроқ),  у яхши бир ҳақиқатни исботлай олди: катта ҳаражатларсиз ҳам яхши жамоага асос солиш мумкин! Ўзбекистон иқтидорга тўла, кам маош эвазига бўлса-да ўзини кўрсатишга тайёр ёшлар кўп. Уларга тўла-тўкис имконият берадиган тизим қуришда эса муаммолар бор. 

Андижон клублари учун бугун 2 та футбол мактаби мавжуд: БЎФМ ва ФММ. Улар вилоят футболининг эртаси. БЎФМ асосий клуб учун, ФММ Андижон SGS учун хизмат қилиши кўзда тутилган. Яхши тарафи ҳар икки мактаб давлат томонидан молиялаштирилади. Аммо бу кам. Улар яхши даражага чиқиши учун клуб россиялик бирор мутахассисни жалб қилиш ҳақида эмас, шу мактабни ривожлантириш масаласида бош қотириши шарт. Келажак учун инвестиция яхшироқ самара беради. Асосий жамоа натижалари йўлида қурбон қилинган миллиардлар вилоят футболига ҳеч нарса бермаганини мухлислар бугун яхши ҳис қилади (мухлислик борасида уларга фақат ҳавас). 



Ўтган йилнинг энг катта йўқотиши — тадбиркорнинг клубдан кетиши. Унинг ёрдамида ишчи-ходимлар маошини қоплаш, вилоят ҳокимлигининг ёрдами билан эса инфратузилмани ТОП даражага олиб чиқиш мумкин эди. Бироқ тизим тўғри бўлмас экан, берилган ваъдалар ваъдалигича қолиб кетади. Охир-оқибат юқоридаги гап — барчаси барибир ҳокимлик (халқ) бўйнида қолади. Андижонлик дўстларимиз бизни янада яхшироқ тушунишлари учун "Динамо"ни мисол қиламиз. 2022 йилда унинг бюджетида муаммо бўлгани йўқ. Бироқ профессионал клуб бўлишдан кўра, ўткинчи натижанинг кетидан қувиш клубни барибир Суперлигадан узоқлаштирди. Агарки пули бор жамоа шундай яшаётган бўлса, қарзи тошиб ётгандан клубга янада қийинроқ бўлиши шубҳасиз. 

Айтайлик, "Бунёдкор" "Динамо"никидан кам маблағ эвазига кузга келиб вазиятдан чиқиб кетди. Чунки унда суяниш мумкин бўлган академия бор. Ваҳоланки, тайёр пули ва мактаби бор бўлган шу клуб ҳам сўнгги уч йил давомида ўз тарихидаги энг ёмон натижаларни кетма-кетликда қўлга киритди. Айримлар буни маблағ кам бўлгани билан изоҳлашга уринди. Бироқ бу ёлғон маълумот экани ҳақида биз яхши биламиз. Тайёр бириктирилган ҳомийдан келаётган маблағдан унумли фойдалана олмайдиган томон, яна бир шундай корхонани бириктириб берганингизда ҳам катта ўзгариш қилмайди. Биз биринчи навбатда ўлчовларимиз ва қарашларимизни ўзгартиришимиз, футбол жамоатчилиги аниқ хулосаларга кела олиши учун муаммоларни очиқ айтишимиз керак. Сиз лоф тўқишга қанча уринманг, "Турон" ва унинг кетидан секин-аста бош кўтариб келаётган хусусий клублар ҳақиқатни айтишга уриняпти. Тайёр пулни истаётганлар эса айнан шундай клублар оёққа турмасиданоқ, уларни синдириши турган гап. Чунки сиз минг ҳаракат қилиб, тежаб, тергаб  футболга 100 сўм тикасиз, рақиб эса ҳеч бир меҳнат ва изланишсиз давлатнинг 1000 сўм пули билан қаршингизга чиқиб келаверади. Бундан ким ютади? Футболми? Йўқ, адашасиз, бундан фақатгина тор доирадаги одамларгина манфаат кўради. Биз профессионал футбол клубларини сунъий йўл билан ташкил қилганимиз бадалини тўлашда давом этаверамиз. 

Суперлига ва Про лигадаги "Андижон" клубларини диққат билан кузатишимиз шарт. Улар бизга яхши хулосалар беради. Бу икки клуб ҳеч қачон келишмаслиги ва аксинча, бир-бирига жиддий рақиб бўлиши шарт. Афсуски, бунда иккинчи томоннинг пул ва имкониятлари камроқ. Ютуғи эса — пул ўзиники. Футболнинг эртаси шундай клублар бўлиши керак, бирор корхонани бириктириш пайидаги клублар эмас.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика