UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  5 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0

Диёр Имомхўжаев: "Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида янги пост қолдирди.

Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади. Чунки:


- кинотеатрлар ва масжидлар фаолияти қайта тикланди, кафе ва ресторанлар ишлаб турибди;

- ССВ мутахассислари фикрига кўра, вирус уйда кўчадагидан тезроқ юқади, очиқ ҳавода эса нисбатан камроқ;

- Иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётган футбол клублари чипталар сотувидан оз бўлса-да пул ишлашни бошлайди.

Бунда албатта мезбон стадион маъмурияти масъулиятни ўз бўйнига олиши, чипталар рухсат берилган миқдорда чиқарилиши, мухлисларнинг стадионга эркин кириб-чиқиши учун шароит яратилиши, рухсат этилган сектор ўриндиқлари ижтимоий масофа талаблари даражасидан келиб чиқиб тартибга солиниши ҳамда мухлисларнинг ўзи ҳам карантин талабларига риоя қилиши керак бўлади. Умид қиламизки, тез орада стадионларнинг маълум фоизигача ёки барча стадионларга маълум миқдорда мухлислар киритилишига рухсат берилади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика