UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  5 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  2 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  8 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  22 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

Диёр Имомхўжаев АГМК — "Истиқлол" ўйини ҳақида нима деди? Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев АГМК — "Истиқлол" ўйини ҳақида нима деди?

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ОЧЛ 2-туридан ўрин олган АГМК - "Истиқлол" учрашуви ҳақида пост қолдирди.

"Ўйин ёрқин бўлди. Биз қўшнилар билан мана шундай дербиларда кўпроқ иштирок этишимиздан ҳар икки томон ютади.

Тожикистонлик футболчиларга бир жиҳат билан ташаккур айтиш мумкин — улар ўйин вақтини сунъий чўзишга интилишмади, бу таҳсинга лойиқ.

АГМК Чемпионлар лигасида икки хил ўйин ўтказди. Дастлабки хулоса шундайки, АГМК иккинчи рақамда ёрқинроқ кўринди. Жавоб ўйинини интиқлик билан кутамиз.

Ўзбекистон ва Тожикистон футболини фақатгина шу ўйин билан солиштираётганлар диққатига: АГМК мамлакатимизнинг учинчи клуби, Истиқлол эса Тожикистоннинг биринчи рақамли жамоаси. Биз ғалати солиштиришларга вақт сарфлашимиз эмас, хатолар устида ишлашимиз керак. Пандемия тезроқ йўл берса, 2022 йилда Марказий Осиё мамлакатларида иштирокида Лига кубогини ташкил этиш масаласига ҳам жиддий ёндошишимиз шарт. Биз қардошлармиз, биз бир-биримизга яхши ойна бўла оламиз", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика