UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  1 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  1 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  2 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  5 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  5

Диёр Имомхўжаев: "4-турни ўтказиб олишимиз ҳамоноқ 2021 йилги мавсум режаларига киришамиз" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "4-турни ўтказиб олишимиз ҳамоноқ 2021 йилги мавсум режаларига киришамиз"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев пандемиядан кейин бошланаётган Ўзбекистон чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

3 ой деганда футболни бошлаш арафасида турибмиз. Бу йўлда катта иш қилинди, умид қиламанки, дунёнинг ҳеч бир нуқтасида футбол қайтиб бундай танаффус олмайди.

Насиб бўлса, декабрнинг иккинчи декадасида 2020 йилги мавсумни якунлаб оламиз. Унгача қатор муаммоларни ҳал қилишга, том маънода профессионал бўлиб ишлашга интиламиз. Бу йўлда танқидлар, тушунмовчиликлар бўлиши табиий бир ҳол. Биз уларга босиқлик ва аниқлик билан жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз. 4-турни ўтказиб олишимиз ҳамоноқ 2021 йилги мавсум режаларига киришамиз, келаси йилги чемпионат энг яхшиси бўлиши устида ишлаймиз.

Футбол мухлисларимизни қайтаётган футбол куни билан жамоамиз номидан табриклайман. Биз уларни бугун стадионларга таклиф эта олмаяпмиз, эвазига уларда барча учрашувларни жонли томоша қилиш имконияти бор. Ишонаманки, тез орада стадионларимиз улар учун қайта очилади. Бугун ҳамма тушуниб улгурдики, мухлисларсиз футбол гўштсиз кабобга, гуручсиз ошга ўхшайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика