UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

"Динамо": Ёшларимиз иккинчи ўринга чиқиб олишди Янгиликлар

"Динамо": Ёшларимиз иккинчи ўринга чиқиб олишди

Ёшлар лигаси 3-тури доирасида бугун Зоминда «Сўғдиёна» меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси сафардан муҳим ғалаба билан қайтди.
Жорий мавсум олдидан таркиб ёш самарқандлик футболчилар билан тўлдиргач, клуб ҳозирча мағлубият нималигини билмай келаяпти. Дастлаб, Қаршидан очко билан қайтган ёшларимиз сўнг «Металлург»ни мағлуб этишганди. Бугун эса Камо Газаров шогирдлари Жиззахнинг «Сўғдиёна» ўринбосарларини 1:2 ҳисобида мағлуб этишди. Дастлаб Муҳаммаджон Ражабов 43-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Фурқат Ҳасанбоев вазиятни тенглаштирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача ҳужумкорликни тўхтатмаган кўҳна шаҳарликлар ниҳоят ниятларига етишишди. 89-дақиқада яна ўша ёш ҳужумчи Муҳаммаджон Ражабов Самарқанд жамоасини олдинга олиб чиқди, 1:2.

Ўйинга қўшиб берилган 90+5-дақиқада бош ҳакам «Динамо» дарвозаси томон пенальти белгилади. Жиззахлик футболчи томонидан йўлланган зарбани жамоамиз дарвозабони қайтаришга эришди ва «Динамо»нинг ғалабасини таъминлади. Бу ғалаба жамоамизнинг Ёшлар лигаси турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олишларига замин яратди.

Ёшлар лигаси. 3-тур, 28 март.

«Сўғдиёна» - «Динамо» - 1:2

Голлар:
Ф.Ҳасанбоев 69 – М.Ражабов 43 пен., 89.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика