UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Альваро Мората Италияга қайтади  0 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  0 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  9 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  5 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   16 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  2 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  12 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  11

"Динамо": Ёшларимиз иккинчи ўринга чиқиб олишди Янгиликлар

"Динамо": Ёшларимиз иккинчи ўринга чиқиб олишди

Ёшлар лигаси 3-тури доирасида бугун Зоминда «Сўғдиёна» меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси сафардан муҳим ғалаба билан қайтди.
Жорий мавсум олдидан таркиб ёш самарқандлик футболчилар билан тўлдиргач, клуб ҳозирча мағлубият нималигини билмай келаяпти. Дастлаб, Қаршидан очко билан қайтган ёшларимиз сўнг «Металлург»ни мағлуб этишганди. Бугун эса Камо Газаров шогирдлари Жиззахнинг «Сўғдиёна» ўринбосарларини 1:2 ҳисобида мағлуб этишди. Дастлаб Муҳаммаджон Ражабов 43-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Фурқат Ҳасанбоев вазиятни тенглаштирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача ҳужумкорликни тўхтатмаган кўҳна шаҳарликлар ниҳоят ниятларига етишишди. 89-дақиқада яна ўша ёш ҳужумчи Муҳаммаджон Ражабов Самарқанд жамоасини олдинга олиб чиқди, 1:2.

Ўйинга қўшиб берилган 90+5-дақиқада бош ҳакам «Динамо» дарвозаси томон пенальти белгилади. Жиззахлик футболчи томонидан йўлланган зарбани жамоамиз дарвозабони қайтаришга эришди ва «Динамо»нинг ғалабасини таъминлади. Бу ғалаба жамоамизнинг Ёшлар лигаси турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олишларига замин яратди.

Ёшлар лигаси. 3-тур, 28 март.

«Сўғдиёна» - «Динамо» - 1:2

Голлар:
Ф.Ҳасанбоев 69 – М.Ражабов 43 пен., 89.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика