UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  1 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  2 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  20 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  2 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  21 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1

"Динамо" таркибида асосан маҳаллий ёшлар шуғулланмоқда Янгиликлар

"Динамо" таркибида асосан маҳаллий ёшлар шуғулланмоқда

Бугун Самарқанддаги олимпия захиралари спорт коллежининг ёпиқ манежида "Динамо" машғулотини кузатиб қайтдик.
Тушликдан сўнг чамаси соат 15:00да бошланган машғулот қарийиб 1,5 соат давом этди.Унда 20 ортиқ футболчилар иштирок этди. Жумладан Игорь Михайлов, Сардор Шаропов, Алишер Саматов, Аваз Агалиев, Абдулло Набиев,Искандар Холмирзаев, Акмал Холмуродов, Бахтиёр Очилов, Турғун Қобилов, Фирдавс Абдусалимов, Ислом Ҳамидов, Нурбек Сафаров, Сирожиддин Сайфиев каби ўйинчиларни учратиш мумкин эди.

Бугун Самарқандда қор ёққани муносабати билан тайёргарлик режасига кичик ўзгартириш киритилди. Шу боис мураббийлар штаби футболчиларни тўртта жамоага ажратган холда, мини-футбол ва баскетбол ўйинини ташкил этди.

Иккита жамоа залнинг биринчи қисмида мини-футбол ўйнаган бўлса, қолган яна икки жамоа залнинг нариги тарафида баскетбол ташкил этди. Айтиш керакки, жамоалар вақти вақти билан ўрин алмашиб ўйнашди.

Мини-футболни ёрдамчи мураббийлардан бири Владимир Андреев ўтказган бўлса, баскетбол ўйинига Игорь Ремнёв билан Алишер Латипов бошчилик қилди.

Бош мураббий Равшан Ҳайдаров эса майдон четида ҳар бир футболчининг ҳаракатини диққат билан кузатиб турди. Гоҳ гоҳида футболчиларга кўрсатма бериб, ёрдамчилари билан ҳам ўзаро фикр алмашиб турди.

Ушбу машғулот чоғида бу йил жамоа сафида харакат қилган Санъат Шихов, Илдар Маматказин, Илдар Магдеев, Ойбек Нурбоев, Александр Меленчук сингари етакчи ўйинчилар кўринмади. Бош мураббий Ҳайдаровнинг бизга берган маълумотига кўра, уларнинг кўпчилиги касал ва яна бошқа бир қатор маълум сабабларга кўра жамоа йиғинида иштирок эта олишмаяпти. Самарқандликлар устози январь ойида таркиб тўлиқ кўринишда бўлишини ва яна бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишини ҳам айтиб ўтди.

Режага кўра, мазкур йиғин 29 декабарга қадар давом этади. Шу куни мураббийлар футболчиларни икки таркибга бўлган холда, ўзаро ўйин ташкил этишни ўйлаб турибди. Шундан сўнг жамоа йиғинида иштирок этган айрим ўйинчилар тақдирига ойдинлик киритилади.

Иккинчи йиғин эса 3 январдан яна Самарқандда давом этади.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика