UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  56 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  4 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  16 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

"Динамо" таркибида асосан маҳаллий ёшлар шуғулланмоқда Янгиликлар

"Динамо" таркибида асосан маҳаллий ёшлар шуғулланмоқда

Бугун Самарқанддаги олимпия захиралари спорт коллежининг ёпиқ манежида "Динамо" машғулотини кузатиб қайтдик.
Тушликдан сўнг чамаси соат 15:00да бошланган машғулот қарийиб 1,5 соат давом этди.Унда 20 ортиқ футболчилар иштирок этди. Жумладан Игорь Михайлов, Сардор Шаропов, Алишер Саматов, Аваз Агалиев, Абдулло Набиев,Искандар Холмирзаев, Акмал Холмуродов, Бахтиёр Очилов, Турғун Қобилов, Фирдавс Абдусалимов, Ислом Ҳамидов, Нурбек Сафаров, Сирожиддин Сайфиев каби ўйинчиларни учратиш мумкин эди.

Бугун Самарқандда қор ёққани муносабати билан тайёргарлик режасига кичик ўзгартириш киритилди. Шу боис мураббийлар штаби футболчиларни тўртта жамоага ажратган холда, мини-футбол ва баскетбол ўйинини ташкил этди.

Иккита жамоа залнинг биринчи қисмида мини-футбол ўйнаган бўлса, қолган яна икки жамоа залнинг нариги тарафида баскетбол ташкил этди. Айтиш керакки, жамоалар вақти вақти билан ўрин алмашиб ўйнашди.

Мини-футболни ёрдамчи мураббийлардан бири Владимир Андреев ўтказган бўлса, баскетбол ўйинига Игорь Ремнёв билан Алишер Латипов бошчилик қилди.

Бош мураббий Равшан Ҳайдаров эса майдон четида ҳар бир футболчининг ҳаракатини диққат билан кузатиб турди. Гоҳ гоҳида футболчиларга кўрсатма бериб, ёрдамчилари билан ҳам ўзаро фикр алмашиб турди.

Ушбу машғулот чоғида бу йил жамоа сафида харакат қилган Санъат Шихов, Илдар Маматказин, Илдар Магдеев, Ойбек Нурбоев, Александр Меленчук сингари етакчи ўйинчилар кўринмади. Бош мураббий Ҳайдаровнинг бизга берган маълумотига кўра, уларнинг кўпчилиги касал ва яна бошқа бир қатор маълум сабабларга кўра жамоа йиғинида иштирок эта олишмаяпти. Самарқандликлар устози январь ойида таркиб тўлиқ кўринишда бўлишини ва яна бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишини ҳам айтиб ўтди.

Режага кўра, мазкур йиғин 29 декабарга қадар давом этади. Шу куни мураббийлар футболчиларни икки таркибга бўлган холда, ўзаро ўйин ташкил этишни ўйлаб турибди. Шундан сўнг жамоа йиғинида иштирок этган айрим ўйинчилар тақдирига ойдинлик киритилади.

Иккинчи йиғин эса 3 январдан яна Самарқандда давом этади.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика